Адлия вазири Фарғонада тадбиркорларни қийнаётган ҳуқуқий масалаларни ўрганмоқда

Адлия вазири Фарғонада тадбиркорларни қийнаётган ҳуқуқий масалаларни ўрганмоқда

Адлия вазирлиги Жамоатчиилк билан алоқалар бўлими

Пандемия шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга ва иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатор Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларда фуқароларга, хусусан, тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар берилиши ва уларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Уларнинг ижросини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 5 июнь куни Адлия вазири Русланбек Давлетов Фарғона вилоятига хизмат сафарини амалга оширди.

Хизмат сафари чоғида вазир Учкўприк туманида бўлди. Президентнинг “Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорини амалдаги ижроси қандай таъминланаётганини ушбу туманда жойлашган шифобахш ўсимликларни қайта ишлаш, дамлама ва чой ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “Mehrigiyo” хусусий корхонаси фаолияти мисолида ўрганди.

Маълумот учун: Корхона 1992 йил ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 150 нафар фуқарони иш билан таъминлаган.

Шунингдек, корхона ходимларига божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё, материаллар ва субстанцияларга нисбатан божхона божлари ундирилмаслиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, ўрганиш ишлари давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан туманнинг скотч ва стрейч пленка ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “Great Kokand” МЧЖ ҳамда ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Admiral group” МЧЖ фаолияти таҳлил қилинди. Хусусан “Admiral group” МЧЖда ҳозирги вақтда 350 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланган. Ташкилот томонидан жорий йил давомида 3592,7 тонна 986.7 минг АҚШ доллари миқдорида ун маҳсулотларини экспорт қилган.

Мазкур тадбиркорлик субъектлари билан инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг жойлардаги ҳолати , маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш бўйича режалар муҳокама қилиниб, янги иш ўринларини яратиш масалалари юзасидан фикрлар алмашилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчиилк билан алоқалар бўлими


Report Page