Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Тайинлов

Бухоро вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Адлия вазирининг буйруғи билан Анвар Исломович Рахматов Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А. Рахматов 1982 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Бухоро давлат университети (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

А. Рахматов шу кунга қадар Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари - юридик техникум директори лавозимида фаолият юритиб келган.


 Андижон вилоят адлия бошқармаси раҳбари ўзгарди

Адлия вазирининг буйруғи билан Отабек Шавкатжонович Бозаров Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

О. Бозоров 1981 йилда Наманган вилояти Поп туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Фарғона давлат университети (кундузги) ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган вилоят адлия бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

О. Бозоров шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.


Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Адлия вазирининг буйруғи билан Нодир Худайбердиевич Жуманёзов Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н. Жуманёзов 1982 йилда Хоразм вилояти, Хазорасп туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йили Қорақалпоқ давлат университети (кундузги), 2005 йилда Тошкент давлат юридик институти (магистратура), 2013 йилда эса Корея Республикаси CHUNG-ANG CAU университети (докторантура)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2005 йилда вазирликнинг Маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Н. Жуманёзов шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.


Тошкент шаҳар адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Адлия вазирининг буйруғи билан Адхам Муратович Турдиев Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А. Турдиев 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2021 й. Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

 У адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси 2-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

 А. Турдиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.


Тошкент вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Адлия вазирининг буйруғи билан Абдумуталиб Каримович Дадажонов Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А. Дадажонов 1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2008 й. Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Асака туман прокурори ёрдамчисининг иш ўрганувчиси, туман прокурори ёрдамчиси, адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 2005 йил Тошкент шаҳар адлия бошқармаси девонхонасининг 1-тоифали иш юритувчиси- Кадрлар бўлими катта маслаҳатчиси, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

А. Дадажонов шу кунга қадар Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси янги лавозимга тайинланганларни чин дилдан муборакбод этади. Уларнинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page