Адлия органлари ва муассасаларига 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 270 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган

Адлия органлари ва муассасаларига 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 270 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган


Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Қиличев иштирокида ўтказилган брифингда маълумот берилди:

Адлия органлари фуқароларни ўйлантираётган, жойларда соҳа билан боғлиқ ечимини кутаётган масалаларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича жиддий ёндашувларни амалга оширмоқда ва ҳар бир адлия органи ходими иш фаолиятида «фуқаролар адлия идоралари фаолиятидан рози бўлиши керак» деган тамойилга қатъий амал қилишга интилиб, халққа янада яқин бўлишга ҳаракат қилмоқда.

Адлия органлари ва муассасаларига 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 270 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан қарийб

2 баравар кўп. Мурожаатларнинг қарийб 110 мингтаси, ёки

40 фоизи, оғзаки, шу жумладан сайёр қабуллар давомида келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи — 175 мингга яқини — қаноатлантирилган. 64 мингтаси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Замон талабларидан келиб чиқиб, Адлия тизимининг аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг

янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилиб келинмоқда. «Адлия маҳалла» ва «Онлайн маҳалла» платформаси орқали аҳолининг 203 мингдан ортиқ ҳуқуқий муаммолари қабул қилиниб, шундан 176 мингдан ортиғи, ёки 87 фоизи, ҳал этилди. 336 минг нафар фуқарога бирламчи бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, 10 мингдан ортиқ процессуал ҳужжат лойиҳалари тайёрлаб берилди.

Вазирликнинг «1008» ва «1148» қисқа рақамлари орқали 204 мингга яқин қўнғироқлар қабул қилиниб уларга ходимлар томонидан ҳуқуқий ахборот етказилган. Хусусан, 69 мингдан ортиқ мурожаат «1008» орқали, 134 мингтаси «1148» рақамларига қўнғироқлар орқали қабул қилинган.

Аҳоли томонидан энг кўп мурожаат қилинадиган масалалар бўйича 10 та онлайн мулоқот, 13 та аудио подкаст ташкил этилган.

Вазирлик раҳбарияти ҳамда адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари, масъул ходимлари ҳамда туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш юзасидан жойларда мунтазам равишда сайёр қабулларни ташкил этиш бўйича график тасдиқланган бўлиб, шу асосда туман ва шаҳарларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда ва мурожаатларни жойига чиқиб ўрганишга, уларни қаноатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан

2024 йилда ҳудудларда жами 55 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, унда 1176 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди, шундан 241 таси бевосита адлия вазири томонидан вазирлик биноси ва ҳудудларга чиққан ҳолда ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида, 1093 таси вазир ўринбосарлари томонидан вазирлик биноси ва ҳудудларга чиққан ҳолда ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида қабул қилинган.

Шунингдек, ҳудудий адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари томонидан ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабулларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, улар томонидан 2024 йилда ўтказилган шахсий ва сайёр қабуллар давомида жами

93 590 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.

Мурожаатлар юзасидан 15 905 та таъсир чоралар қўлланилган, судга 7 756 та даъво аризалар киритилган. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 1 105 нафар

ходим – интизомий жавобгарликка, (шундан 48 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган), 1 800 нафар ходим маъмурий жавобгарликка, 9 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. 10 553 та ҳужжатлар бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган.

Таъсир чоралар натижасида аҳоли ва тадбиркорлар фойдасига 908 млрд сўм ундирилган.

Вазирлик ва унинг тизимига ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатларни уларда келтирилган масалалар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти меҳнат низолари (ойлик иш ҳақини олиш), иш ҳақи, уй-жой билан таъминлаш, ерга доир қонун ҳужжатларига оид, тадбиркорлик, пенсия, моддий ёрдам, бола пули, нафақа масалалари, нотариат соҳасига оид, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида, адвокатура фаолиятига оид, суд қарорлари, прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари хатти-ҳаракатидан норозилиги масаласида келиб тушган муаммоли масалаларни ташкил қилади.

Адлия вазирлиги аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аҳоли билан қайта алоқа механизмларини такомиллаштириш бўйича фаол ишларини давом эттиради.




Report Page