“Адиблар ҳиёбони-маърифатнинг гўзал маскани” номли онлайн тақдимот

“Адиблар ҳиёбони-маърифатнинг гўзал маскани” номли онлайн тақдимот

https://t.me/natlibuz

“INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида, 17 ноябрь куни ZOOM платформаси орқали  “Адиблар хиёбони-маърифатнинг гўзал маскани” номли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига бириктирилган адиблари телеграм каналларининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сон Қарори ижросини бажариш, адибларнинг ўчмас хотирасини абадийлаштириш, илмий-маънавий меросини тадқиқ этиб, келажак авлодларига етказиш мақсадида ўтказилган онлайн тақдимот маросимида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабаева томонидан танқидий кўриб чиқилди, очилган телеграм каналларининг камчиликлари ҳамда методик маслаҳатлар берилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва тизимдаги ахборот-кутубхона марказларида ижтимоий тармоқлар орқали атоқли адиблар ва мутафаккирларимизнинг ижодий меросини, жумладан,  мумтоз ва замонавий асарларнинг электрон нусхалари, ёзувчи ва адабиётшуносларнинг маҳорат сабоқларини жамлаш ва улардан кенг фойдаланиш имкониятини яратилиши тўғрисида таклиф берилди.



Report Page