Additionalgrant
KIUT#Additionalgrant
🇺🇿❗️❗️❗️Шунингдек, қўшимча равишда университетда таҳсил олаётган 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ёки ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга таълим грантини беришда қуйидаги мезонларга алоҳида эътибор қаратилади:
✔️Мотивацион хат;
✔️Аввалги ўқув йили ёки семестр якуни бўйича фанлардан қарздорлиги бўлмаслиги ҳамда камида «яхши» даражадаги ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлиши;
✔️Белгиланган ўқув машғулотларида доимий равишда фаол иштирок этган ҳолда камида 2 нафар профессор - ўқитувчининг тавсияномасига эга бўлиши;
✔️Республикада белгиланган талаблар доирасида 1 - ва 2 - гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талаба эканлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли.
⏰Ҳужжатлар жорий йилнинг 3 октябрь кунига қадар йўналиш раҳбарларига топширилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, институтнинг таълим гранти ғолиблари ҳар йили 2-3-4 курс талабалари орасидан муносиб деб топилган номзодлардан саралаб олинади.