Абулқосим мадрасаси/ Медресе Абдулкасим/ The Abulkasym Madrasah
Toshkent shahar hokimligiАбулқосим мадрасаси Тошкентнинг қадимий ва қадрли бўлган маданий ёдгорликлардан биридир. XIX асрга оид мазкур мадраса бугунгача Абулқосим эшон, Маъдихон қози, Янги маҳалла мадрасаси каби номлар билан юритилган. Мазкур мадраса шаҳримизнинг Бешёғоч даҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқлар дўстлиги майдонларининг орасида жойлашган.
Маълумотларга кўра, ўз даврининг зиёлиларидан бўлган Абулқосим эшон томонидан қурдирилган мадраса дастлаб 1 қаватли бўлган, 1864-67 йилларда унинг иккинчи қавати бунёд этилган. Мадраса архитектураси ўзига хос. Иншоот пишиқ ғиштдан миллий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилган, шакли ва геометрик ўлчамлари жиҳатидан пойтахтимиздаги тарихий обидалар ичида энг йириги ҳисобланади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мадраса қурилишида дарсхоналарга табиий ёруғлик меъёрида тушиши, ҳовлисида эса ҳамиша мўътадил ҳаво бўлиши инобатга олинган. Мадраса Мўйи Муборак хонақоси, қадимий сардоба ва шарқ ҳаммомлари билан бирга ягона мажмуага бирлашган.
Абулқосим мадрасасида Абдулла Қодирий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Fулом Зафарий ва Абдурауф Фитрат маълум вақт таҳсил олганлар.
1919 йилда мазкур мадраса ёпилган. Мадраса олдидаги ҳовуз ва мадрасанинг ўнг томонидаги ҳаммом 1940 йилда, чап тарафидаги устунли масжид 1981 йилда бузилган. 1946 йилда рўй берган кучли зилзиласи натижасида мазкур тарихий иншоот жиддий зарар кўрган. XX асрда ушбу мадраса биносидан турли мақсадларда фойдаланилган, хусусан, маълум бир вақтда у турар жой, омбор вазифасини бажарган, 1974 йилда эса тарихий объектга Тошкент қўғирчоқ фабрикасининг филиали жойлаштирилган. Натижада бино таниб бўлмас даражада хароба ҳолга келиб қолди.
Абулқосим мадрасаси 1982–87 йиллар давомида қайта таъмирланди. 1983 йилдан мадрасага Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш жамиятининг Тошкент бўлими, 1996 йилдан Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳри бўлими ва унинг халқ амалий санъатига ихтисослаштирилган “Устоз-шогирд” йўналишидаги мактаби жойлаштирилган.
Мустақиллик даврида тарихий меросни тиклаш йўлида олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида мазкур мадарасининг шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. Иншоот қадимий ғиштларига зиён етказилмагани ҳолда қайта таъмирланди. Айни пайтда бу ерга келсангиз, тошкентлик ҳунармандларнинг қизғин иш жараёнига гувоҳ бўласиз, тасвирий ва амалий санъат устахоналарида иш доимо қизғин. Бу ердан юртдошларимиз қатори, шаҳримиз меҳмонларининг ҳам қадами узилмайди. Мадраса Тошкентнинг туристик манзилгоҳлари рўйхатига киритилгани ҳам бежиз эмас. Яқинда эса унга QR код ўрнатилган бўлиб, бу орқали келувчилар мазкур иншоот, унинг тарихи ва бугунги ҳаёти ҳақида атрофлича маълумот олишлари мумкин.
Медресе Абдулкасим (шейха Абулкасимхана ишана) находится между двумя современными строениями — дворцом «Дружбы народов» и зданием Олий Мажлиса и гармонично сочетается с ними своими традиционными старинными очертаниями.
Медресе построено в середине XIX века на месте архитектурного комплекса XVI века. Название медресе связано с Шейхом Абдулкасимом, который внёс пожертвования для строительства медресе, бы духовным лидером горожан и запомнился как миротоворец во время холерного бунта 1892 года. В голодные 30-е годы прошлого века оно стало прибежищем для эвакуированных в Ташкент 70 семей из Поволжья и вплоть до 1974 года превратилось в шумный коммунальный двор. Затем в здании разместился филиал фабрики «Ташигрушка».
В годы независимости в медресе разместились народные умельцы. Здание входит в число охраняемых государством исторических памятников. В комнатах учеников, выходящих во внутренний двор, работают мастера народных промыслов. Многочисленные посетители могут пообщаться с мастерами, понаблюдать за процессом создания художественных шедевров и купить понравившиеся сувениры. Во дворе медресе проводятся выставки и фестивали. Медресе Абдулкасим неизменно входит в туристические маршруты и часто посещается ташкентцами.
При входе в медрессе есть баннер с QR-кодом, который представит всю информацию об архитектурном памятнике на вашем смартфоне.
The Abulkasym Madrasah (Sheikh Abulkashimkhan Ishan) is located between two modern buildings - the Palace of Friendship of Peoples and the building of the Oliy Majlis, Madrasah harmoniously combines with its traditional old outlines.
Madrasah constructed in the middle of the XIX century on the site of the architectural complex of the XVI century. The name of the Madrasah is associated with Sheikh Abdulkasym, who made donations for the construction of the Madrasah, would be the spiritual leader of the townspeople and would be remembered as a peacemaker during the cholera riot of 1892. In the starving 30s of the last century, it became a refuge for 70 families evacuated to Tashkent from the Volga region and until 1974 turned into a noisy communal yard. Then, a branch of the Tashigrushka factory was located in the building.
During the years of independence, craftsmen were housed in the Madrasah. The building is one of the state-protected historical monuments. In the rooms of students facing the courtyard, there are craftsmen workshops. Numerous visitors can chat with the masters, witness the process of creating art masterpieces and buy souvenirs they like. In the courtyard of the Madrasah, exhibitions and festivals are held. Madrasah Abdulkasym is the pearl of the tourist routes and often visited by Tashkent citizens.
At the entrance to the madrasah, there is a banner with a QR code that will provide all the information about the architectural monument on your smartphone.