Абдували Қутбиддин

Абдували Қутбиддин

@SozKimyosi

Қайдадир тун сиёҳ кокилин эшар, Тоғларда эзади ҳарир кўксини. Қайдадир жайронлар ўйнаб юришар, Фақат мен яшайман

Ўксиниб.

Қайдадир минора қанот қоқади, Ҳис этиб танида лайлак жисмини. Зарафшон қайгадир лойқа оқади, Фақат мен яшайман

Ўксиниб.

Қайдадир изтироб фазога етар Томоша қилгани товус рақсини. Қақнуслар оловлар измида ётар, Фақат мен яшайман

Ўксиниб.

Қайдадир сайҳонда ўтлар қовушар, Қайдадир йўқотар офтоб бўзини. Қайдадир майсалаб битар товушлар, Фақат мен яшайман

Ўксиниб.

Қайдадир шапалак шафақни ушлар, Нурланиб сезади бахтнинг исини. Қайдадир бир санам мени деб яшар, Фақат мен яшайман.

Ўксиниб.

t.me/SozKimyosi


Report Page