АЖРИМ САБАБЛАРИ

АЖРИМ САБАБЛАРИ


Икки жуфт Оила курар экан, барча инсонлар катори, бир олам орзулар билан бир ёстикга бош куйишади.

Бир умр бахтли хаётни, кувонч, севгига бой оилани тасаввур килишади...

   Бир бирига дунёдаги энг гузал сузларни, дил изхорларини айтишади.

Бирга оила булиб, ширин фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялашни максад килишади.🤲

Кун утиб, вакт утиб бу орзулар унутилиб,

Баьзилари ФХДЁ органларида,

Суд биносида,

Махалла идораларида....

Бир-бирларига дунёдаги энг хунук, энг купол сузлар билан тахкирлаётганига хам гувох буласиз?

Орада уларнинг ота-онасию,

фарзандлари, ич-ичида ажралишмаса эди,

бир оила пароканда булиб,

болалар етим колмаса эди деб эзилишади.

Хайратга тушасиз...Кечагина кувончдан порлаган нигохларда нафратни куриб...

Нега ажримлар кўп?

  🤔🤔🤔🤔🤔🤔🤔

Хатто йиллаб кунгил куйиб,

Синалган жуфтликларда хам? Ажримларнинг сабаби нимада?🤦‍♀️

Нима қилсак, уларнинг сони камаяди?🤦‍♀️ Ахир отасиз ўсаётган фарзандлар психикаси, тарбияси эртага қандай натижаларга олиб келади?🤦‍♀️

Улар кайси оилани урнак килиб, оила куришади?🤦‍♀️

Энг ёмони ажрим сабаби суралганда...

Хеч иккиланмасдан ортга караб яхши кунларини ёд олмай туриб...

Тугри келмади характеримиз...

Биз бирга яшолмаймиз...

Ота онамга ёкмади ..

Иложи йук ........

деб иккиланмай жавоб беришади.

Шу гапни айтган "тил" никох туйидаги бахтли лахзаларни хам айтоладими?

Илк окшомдаги хаяжонию ...

Бир бирини кузларига бокиб,

ич-ичидан бахтни, севгини хис килганиничи???

Айтолмайди, чунки унга буларни эслашдан кура унга "махлукдек" куринаётган жуфтидан "тезрок" кутулиш мухимрок булади...

Иккингиздан яралган Оллохнинг неьматичи?

Не-не орзу хавас билан куда-анда булган икки оилачи?

Махалла куй, якинлар,танишларчи?

Каттий жавоб эшитасиз!!!

Мен биров учун яшамайман....

Аслида оилангиззи бу жарликга олиб келганлар, хам бировлар эмасдир...

Улар учун хам сизнинг оилангиз, мустахкамми?

Барбод буладими?

Мухим хам эмасдир.

Чунки хамманинг узига яраша ташвишлари бордир...

Ажрим хакида суралганда "ажралувчилар" бир олам важларни айтишади...

Лекин менинг кичик тажрибам ва тушунишларим шуни курсатадики,

Ажримнинг катта сабабларидан бири...

Оила курилишдан олдинги бир олам

КУТУВЛАРИНГИЗ!!!☝️☝️☝️

Колган юзага келувчи муаммолар эса кутувларингиз окибатларидир ..

Кутувларингизда хаммаси зур,хаммаси сизни истаганингиздек, хохлаганингиздек булиши керак эди..

У сизни бахтли килиши сиз факат бахт севги уммонида яшашингиз керак эди..

Йук, хаёт оила бу доим бир хил вазият дегани эмаску,

Эркак хам аёл хам узгариб боради..

Туйдан олдинги "севимли ёр" хам

"Ок отдаги шахзода" хам доим бир хил турмайди.

Улар образини узгартиради...

Аёл она булади.Уз-узидан унинг хаётидаги биринчи образ "оналикга" утади..

У севимли ёрлигинимас жони ичида турган болага бор мехру-мухаббатини бера бошларкан....

Турмуш уртогининг мавкейи туша бошлайди аёл унга севимли ёрлигини куйиб",

  "уй бека", "оналик" кила бошлайди.

Боланинг корни тук, усти тоза, мехр беряпти

Эрига хам купрок шу ишларни килиб,

мен бажариб куямман вазифамми деб уйлайди...

Бошида сиз шунакамидингиз?

У билан тинмай кизикардингиз?Гаплашар эдингиз?

Севгингизни изхор килар эдингиз?Булар йук булиб кетмасада камайишни бошлади?

Эркак учун эса "фарзанд"тугилди ..

Оталик бошланди оила таьминотида бир киши кушилди.

У оилани бошкариши, таьминлаши , оталикни ва эрликни бажармокда булди.

Унинг образлари хам узгариб боряптику???

Энди кутувларимизни эслимиз!!!😳

Бошкача эди....🤔

Бир бирига эьтиборсизликлар, совушлар,

кунглини огритишлар ва майда майда низолар юзага кела бошлади.

Бир-бирини айблашлар,🤨

Афсуслар бошланди.🤨

Уйдаги муаммолардан аёлининг хадеб жанжалидан чарчаган эркакларда хиёнат бошланди...😥

Буни сезган аёлларда рашк, жанжалнинг авжи бошланди...

Орзу умидларни кумиш бошланди..

Хуллас,бизнинг "кутганларимиз"

Сароб булди...😥

Масалан....

Ишдан чарчаб уйга кайтган эр, ширин хидли маззали таом, аёли ва болаларининг кулиб, мехр билан кутишини уйлаб кайтяпти дейлик.🤔

Уйга кириши билан Хеч булмаса нон ёки болангиз учун нимадир олиб келолмадингизми? деса..

Бошкаларнинг эри кули тула нарса билан келади дейилса...

Эркакнинг кунгли синадими?

Ёки эрини тайергарлик килиб кутиб олётган аёл хозир эрим келса тулиб тошиб мени куриб болларини куриб янада хурсанд булиб кетадию деб ширин орзуларни килиб кутсада,

Эркак кайфиятсиз, купол муомилада келсачи?

Иккисиниям кутувлари окламади....

Шу орзу билан эрга тегдимми? 

деб аёл йиглаб хам олар...

Кунлик кутувлар ва окламаган натижалар......

Муаммолар катталашавергач ....

Оила ажримга юз тутиши бошланиш арафасига келади .....

Ажрим учун бир олам сабабларни келтириш бошланади...

Йук, йук Шошилманг...

Имконият йук пул етишмаслиги дейсизми?

❌❌❌

Пули булмаган десак, пули етарлилар хам ажраляптику,

Уйи бор имкони етарли оилалар ажралиб, ижарада хам сабр билан бахтли яшаб келетганлар борку,

ким тортишмайди,

кимнинг уйида низо йук,

хатто калтакланган аёллар хам яна тил топишиб яшаяпти,

хиёнат дейсизми,

эри иккинчи еки учинчи аёлга уйланиб,

шу холатни кечиролган аёллар хам бор...

Мен сизга бундай булинг демиман.

Аммо хар бир сабабни уйлаб топганингизда..

Бундан огир сабаби була туриб сабр билан яшаётганларни куз олдингизга келтиринг.

Сиз фарзандларингизни отасиз еки онасиз килётганингизда🤔

Фарзандсиз хам бирга мехр окибатли яшаётган эр-хотинларни тасаввур килинг🤔

Сабаблар доимо топилади....

Аммо сабр кам....

Сабр учун хам худди шундай йуллар топинг....

Ажрим учун уйлаб топаетганчалик...

Яхши яшаш, ажримгача олиб бормаслик учун хам йуллар топинг, сабаблар топинг....

Ёнингиздаги инсон бор орзуларингизни йук килган "инсон" эмас, у сизнинг ярмингиз....

Бирга килган орзу умидларингиз

Сабрингиз

Токатингиз булса албатта ушаладииии......

Шошиб чикарилган Карор хеч качон сиз учун фойдали эмас...

Сиз уша севиб,ардоклаган севимли ёрингиз шу аёл....

Сиз ишониб бахтли килади мени ,

Шу инсон бахтим, борим деб кутганингиз шу эркак,

Сизларни вакт вазиятлар киёфангизни, ёшингизни узгартирар аммо калбингизни эмас.❌

Калбингизга назар солинг.✅

Ажрим чора эмасссс.❌

Ахир ажрашганингиздан сунг...

Кимдир кейин "БАХТЛИ БУЛАСАН" деган Хужжат ёки Кафолат бермайди.

Оилангиз сизнинг жамики

бор-йугингиз, яхши-ёмонларингиз,

мехр-эьтиборингиз, кези келганда хатто, бефарклигингиз, совуклигингизни акс эттирадиган кургонингиздир. Сиз уни истасангиз

энг яхши,

энг мустахкам,

энг БАХТЛИ даргохга айлантира оласиз!

Бунинг учун биргаликда

ХАРАКАТ КИЛИНГ!!!💑👪



Оилавий Психолог

Тамара Бутаева.🙂🙂

Report Page