АЖРАТИШ СЕҲРИ

Muallif: Shariy Ruqiya
Тафриқ сеҳри! Эр-хотинни ажратиш (ёки бир-биридан совутиш) икки дўст ё шерик ўртасига душманлик ва совуқлик солиш сеҳридир!
АЛЛОҲ таоло Бақара сураси, 102-оятида айтади :
وَاتَّبَعُوا مَا تَتْلُو الشَّيَاطِينُ عَلَىٰ مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمَانُ وَلَٰكِنَّ الشَّيَاطِينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلَا تَكْفُرْ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُم بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنفَعُهُمْ وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ
Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда икки фаришта – Ҳорут ва Морутга нозил қилинган нарсага эргашдилар. Икковлари токи: «Биз синовмиз холос, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмас эдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар у ила АЛЛОҲнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганурлар. Ва батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандай ёмон!
عَنْ جَابِرٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللّهِ: «إِنَّ إِبْلِيسَ يَضَعُ عَرْشَهُ عَلَى الْمَاءِ. ثُمَّ يَبْعَثُ سَرَايَاهُ. فَأَدْنَاهُمْ مِنْهُ مَنْزِلَةً أَعْظَمُهُمْ فِتْنَةً. يَجِيءُ أَحَدُهُمْ فَيَقُولُ: فَعَلْتُ كَذَا وَكَذَا. فَيَقُولُ: مَا صَنَعْتَ شَيْئاً. قَالَ: ثُمَّ يَجِيءُ أَحَدُهُمْ فَيَقُولُ: مَا تَرَكْتُهُ حَتَّى فَرَّقْتُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ امْرَأَتِهِ. قَالَ: فَيُدْنِيهِ مِنْهُ وَيَقُولُ: نِعْمَ أَنْتَ» "قَالَ الأَعْمَشُ: أُرَاهُ قَالَ: «فَیَلْتَزِمُهُ».
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Айтадиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Иблис тахтини сувнинг устига жойлаб, сўнгра аскарларини (ер юзига) тарқатади. Қайси шайтон энг ката фитна (бузғунчилик)ни қила олса, Ўшаниси Иблисга яқин (вазир) бўлади. Бир шайтон келиб, мен бундоқ ва бундоқ(бузғунчилик) қилдим, деди. Иблис унга: «Ҳеч нарса қила олмабсан», деди. Сўнг (кўпчилик шайтонлар мана шу жавобни эшитишгач), бир шайтон келиб: «Мен фалончини токи аёлидан ажрамагунича (васваса қилишни ва ораларига совуқлик солишни) қўймадим», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Иблис мана шу шайтонни ўзининг яқинига олади ва унга: «Ҳа! Сен (қойил қилибсан)!», дейди. Аъмаш (ҳадис ровийларидан бири) айтадики: «Менимча иблис уни ўзининг мулозимларидан бирига айлантиради».
(📚Муслим ривоятлари. "Шарҳун-Нававий" китоби. 17-жилд, 107-саҳифа).
Турлари:
1. Она ва болани бир-биридан ажратиш.
2. Ота-болани ажратиш.
3. Ака укани ажратиш.
4. Дўст-биродарни бир-биридан ажратиш.
5. Тижаротдаги шериги билан киши ўртасини ажратиш.
6. Эр-хотинни ажратиш, ажратиш сеҳрининг бу тури энг хатарли ва энг кўп тарқалганидир.
Ажратиш сеҳрининг аломатлари
1. тўсатдан илиқ муҳаббат бузғу адоватга айланиши.
2. Ўрталаридаги шак-шубҳанинг кўпайиши.
3. Узр ва кечирим сўрамаслик.
4. Жанжал сабаби дастлаб арзимас бўлса ҳам уни катталаштириб юбориш.
5. Хотиннинг эри кўзига бошкача кўриниши, эрнинг хотини кўзига бошқача кўриниши, эрнинг хотини кўзига бошқача кўриниши. Эр хотинини ҳунук манзарада кўриши (ваҳоланки, хотини бунинг акси бўлиши мумкин) ҳақиқатда эса, сеҳрнинг муваккал (вакил қилинган) жин-шайтони ё аёлни ҳунук ҳолатда кўрсатади. Аёл эса эрини қўрқинчли ва ҳайбатли манзарада кўради.
6. Сеҳр қилинган киши иккинчи тарафнинг қилаётган ҳар бир ишини ёқтирмаслиги.
7. Сеҳр қилинган киши иккинчи тараф ўтирган жойни ёқтирмаслиги. Эркак киши уйидан ташқарида ўзини табий ва эркин тутса, уйга кирганида қаттиқ сиқилишни ҳис қилади.
Ҳофиз ибн Касийр роҳматуллоҳ айтади: Сеҳр туфайли эр-хотин ажралиб кетишига сабаб эр ёки хотиннинг ҳаёлига ёмон манзара ёки ёмон хулқ ажралишни тақозо этадиган нохуш ҳолатлар келиши сабаб бўлади.
(📚Ибн Касийр 1-жилд, 144-саҳифа тафсири)
Ажратиш сеҳри қандай содир бўлади?
Сеҳр қилмоқчи бўлган киши сеҳргар (яъни фолбин) ҳузурига бориб, ундан фалончи ва унинг аёли ўртасига ажралиш (яъни тафриқа) солишни сўрайди (Бундай ифлосликдан Аллоҳ асрасин, зеро мана шу иш билан киши диндан чиқади). Сеҳргар ундан сеҳр қилинаётган кишини ва онаси исмини сўрайди. Сўнгра эса асари (изи, бирор тегишли нарсаси, мисол учун сочи, кийими, дўпписи, рўмоли, ёки расмини ва ҳокозоларни сўрайди. Агар сўраган нарсаларидан бирортасини келтириб бераолмаса, масалан, сув ёки тупроқ ва шу каби нарсаларнинг бирига сеҳр қилиб ўқиб беради ва ўша сеҳрланаётган киши ўтиб юрадиган йўлга сепишни буюуради. Агар у шу сепилган нарсани босиб ўтса ёки унинг таоми ёки ичимлигига қўшиб едириб юборса, сеҳр таъсир этиши мумкин.
Ажратиш сеҳрини мустақил муолажа қилиш
Сеҳрни муолажа қилиб кеткизиш уч босқичда кечади:
Биринчи босқич: «Муолажа аввалидаги босқич»
1️⃣Покиза, иймоний об-ҳаво (муҳит)ни ҳозирлаш. муолажа бўлаётган уйдаги суратлар (жонли нарсаларнинг сурати, хоҳ чизилган, хоҳ фотосурат бўлсин) ва тимсоллар (жонли нарсаларнинг ҳайкали ва ўйинчоқ кабилар) ни муолажа вақтида малоикалар уйга киришлари учун олиб ташланади;
2️⃣Бемор ёнидаги тумор ёки тилсим (кўзмунчоқ каби касалликдан сақлайди деб осилган буюмлар) ни олиб ёқиб юбориш;
3️⃣Муолажа қилинаётган жойда муолажа кайфиятига халақит қиладиган асбоблар бўлмаслиги;
4️⃣Руқия қилинадиган жойда шариатга хилоф ишлар бўлмаслиги лозим, масалан, тилла тақиб олган эркак киши ёки тамаки чекаётган кишининг бўлмаслиги кабилар;
Иккинчи босқич: «Муолажанинг кайфияти»
1️⃣Ажратиш сеҳри эр-хотинни ёки оила аъзоларни бир-биридан ажратиш учун қилинган бўлса ишни биринчи бўлиб уйни тозалашдан бошланади. Қуръон ўқиб дам солинган сувни пуркагичга солинг, ёки “баклашкага" пуркагич ўрнатинг. Қўлингизда сепсангиз ҳам бўлади. Уйнинг ҳамма жойига пурканг, деворлар, шифт, пол, мебелнинг орқаси ва таги, тортмаларнинг ичи, шкафлар, печка ёки каминнинг ичи, холодильник, кир машинаси; дераза ойналарнинг ташқари ва ички тарафлари ва эшикнинг ташқи тарифи, хар бир бурчакка сув етказишингиз жуда муҳим. Дераза ва эшикларнинг ташқарисини унутманг. сеҳрга қарши курашаётганда айниқса кириш эшиги ва эр-хотиннинг ётоғига алоҳида эътибор қилинг. Чунки сеҳр кўпинча шу жойларда бўлиши кузатилган, жинларга қарши курашганда эса, ҳар қандай ёриқлар ва тешикларга алоҳида тўхталинг. Агар бу “участка" бўлса, ертўла ва омборхона тўлиқ пуркалиши лозим. Ҳамма дудбурон, ҳаво йўлларига ўхшаш кириш жойларига ҳам сувдан сепиб, номига бирон нарса билан беркитинг ёки қулфланг. Ҳовли ёки боғни пуркаб чиқиш шарт эмас. Шунчаки ташқи эшикни ва уйга олиб келадиган йўлакчани пуркалса кифоя.
2️⃣Руқия ўқиш. Таҳорат олиб икки ракат нафил намоз ўқиб дуо қиласиз яъни АЛЛОҲ таолодан қиладиган руқиянгизни манфаатли қилишини, сизга қилинган сеҳр ботил бўлиб, шифо топишингиз сўрайсиз.
Руқиянинг рўйҳати: «Фотиҳа сураси» «Бақара сураси 1,2,3,4,5-оятлар» «Бақара сураси 102-оят» «Бақара сураси 128-оят» «Бақара сураси 163-164 оятлар» «Бақара сураси 187-оят» «Бақара сураси 205-оят» «Бақара сураси 222-223 оятлар» «Бақара сураси 255-оят» «Бақара сураси 285-286 оятлар» «Оли Имрон сураси 18-19 оятлар» «Нисо сураси 19-оят» «Нисо сураси 141-оят» «Анъом сураси 151-оят» «Аъроф сураси 54,55,56-оятлар» «Аъроф сураси 117,118,119,120,121,122-оятлар» «Тавба сураси 71-оят» «Юнус сураси 81-82 оятлар» «Исро сураси 45-оят» «Тоҳа сураси 69-оят» «Ҳаж сураси 38-оят» «Мўминун сураси 97-98 оятлар» «Мўминун сураси 115,116,117,118-оятлар» «Рум сураси 21-оят» «Соффат сураси 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10-оятлар» «Аҳқоф сураси 29,30,31,32-оятлар» «Тур сураси 21-оят» «Раҳмон сураси 33,34,35,36-оятлар» «Ҳашр сураси 21,22,23,24-оятлар» «Таҳрим сураси 4-оят» «Жин сураси 1,2,3,4,5,6,7,8,9-оятлар» «Набаъ сураси 8-оят» «Ихлос сураси» «Фалақ сураси» «Нос сураси» Ушбу руқияни бемор тўлиқ тузалмагунга қадар хар кун ўқиши лозим.
3️⃣Қуръон ўқиб дам солинган сувга ювиниш 7-кун.
4️⃣Тузли ванна (Ваннага илиқ сув тўлдириб, морской соль 500гр солиб 25-30 дақиқа ётиш) 7-кун.
5️⃣Хижома: Тананинг учадиган, увушадиган, оғрийдиган, дам солганда безовда бўладиган жойларидан ва умуман касал аъзолардан руқия тинглаб ёки ўқиб туриб қон олдириш.
Учинчи босқич: «Муолажадан кейинги босқич»
Агар беморга АЛЛОҲ шифо бериб, соғайиб кетса АЛЛОХГА ҳамду-сано айтиб берган шифоси учун шукр қилиб янада Аллоҳга муҳтож эканини ҳис қилиши лозим. АЛЛОҲ таоло Иброҳим сураси 7-оятида:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
«Роббиларингиз: «Агар шукр қилсангизлар сизга (неъматларимни) зиёда қилурман, гарчи куфр қилсаларингиз албатта, азобим қаттиқдир!» деб билдирган».
Ушбу босқичда беморни қайта сеҳрлашлари мумкин. Чунки сеҳр (яъни иссиқ-совуқ) билан шуғулланиб юрувчи буюртмачилар, тузалиб шифо топган беморни билиб қолсалар дарҳол сеҳргарнинг ҳузурига яна сеҳрни янгилаш мақсадида югуриб борадилар. Шунинг учун ҳам бемор муолажа қилиб даволанаётганини бирор кишига билдирмаслиги керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бемор ушбу муҳофаза (қўрғон) воситаларини билиши лозим:
1️⃣Намозларни жамоат билан ўқиш;
2️⃣Мусиқа эшитмаслик; (чунки бу иш шайтонни семиртиради);
3️⃣Уйқудан олдин таҳорат олиш ва «Оятул-курсий»ни ўқиш;
4️⃣Ҳар бир иш олдидан «Бисмиллаҳ»ни айтиш;
5️⃣Бомдод намозидан сўнг: «Ла илаҳа иллал-лоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳулмулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр» ни 100 марта ўқиш;
6️⃣Ҳар куни АЛЛОҲНИНГ китобидан тиловат қилиш, агар ўқишни билмаса, тинглаш;
7️⃣Солиҳ кишиларнинг суҳбатида бўлиб туриш;
8️⃣Тонгда ва т
унда ўқиладиган зикр ва дуоларни тарк қилмасдан ўқиб туриш.

📝Kаналимизга уланиш учун босинг✅