"АНКАЛАЙФ" ЭКУ ва АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ МАРКАЗИДАГИ МУОЛАЖА ТУРЛАРИ

"АНКАЛАЙФ" ЭКУ ва АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ МАРКАЗИДАГИ МУОЛАЖА ТУРЛАРИ

@ginekologim



БЕПУШТЛИК (INFERTILITE)

Бепуштлик – бу мунтазам жинсий ҳаёт билан яшаётган туғиш ёшидаги оилавий жуфтликларда бир йил давомида ҳомиладорликнинг кузатилмаслигидир. 85% оилавий жуфтликларда, ҳомиладорлик одатда биргаликдаги турмушнинг биринчи йилида кузатилади.


Бепуштлик муаммоси ўртача 35-40% ҳолларда эркаклар бепуштлиги билан боғлиқ, 40-50% ҳолларда аёллар организмидаги бузилишлар натижасида келиб чиқади. 20-25% ҳолларда эркаклар ва аёллар бепуштлиги билан биргаликда кечади. Афсуски, клиник соғлом одамлар орасидаги бефарзанд никоҳларнинг 10-15%ида бепуштлик сабаблари ноаниқ бўлади.

 

ИНСЕМИНАЦИЯ (IUI)

Инсеминация аёлнинг бачадонига олдиндан олинган намунадан сараланган сперматозоидларни махсус катетер ёрдамида юбориш ҳисобланади. Бепуштлик ҳар доим ҳам репродуктив соҳа фаолиятидаги оғир бузилишлар билан боғлиқ бўлмайди. Баъзан аёлнинг саломатлиги нисбатан меъёрда, эркакда эса спермограмма натижаларида сезиларсиз ўзгаришлар кузатилади. Ёки, аксинча, эркакларда ҳаммаси меъёрда, аёлларда эса цервикал каналида антиспермал антитанача аниқланади. Бундай ҳолларда эр-хотинларга оддий ва ЭКУ-муолажага нисбатан арзон – сунъий бачадоничи инсеминациясини таклиф қилиш мумкин. 

 

АНЪАНАВИЙ ЭКСТРАКОРПОРАЛ УРУҒЛАНТИРИШ (CLASIC IN VITRO FERTILIZATION)

ЭКУ – ёрдамчи репродуктив технология усули бўлиб, аёл организмидан тухум ҳужайра (ооцит) ажратиб олинади, у «in vitro» («найчада») сунъий муҳитда уруғлантирилади ва олинган эмбрионни янада ривожланиши учун бачадон бўшлиғига кўчириб ўтказилади.      

 

ЭКУ муолажасига асосий кўрсатма аёлнинг мутлақ бепуштлиги (иккала бачадон найининг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ ёпиқлиги), эркак бепуштлиги (сперма сифатининг пасайиши), ноаниқ этиологияли бепуштлик ҳисобланади.

СПЕРМАТОЗОИДЛАРНИНГ  ИНТРАЦИТОПЛАЗМАТИК ИНЪЕКЦИЯСИ (ICSI)

СИЦИ – олдиндан саралаб олинган тирик сперматозоидларни микроскоп остида тухум ҳужайрага махсус микрожарроҳлик асбоблари ёрдамида киритиш усули. ЭКУда СИЦИ муолажаси, қачонки ЭКУ циклларида уруғлантиришнинг икки ёки ундан кўп омадсиз уринишларида, спермада сперматозоидлар миқдори ва ҳаракатчанлиги пасайган вақтларда қўлланилади. Ушбу усул орқали эркаклар бепуштлигининг мураккаб ва ҳатто даволанмайдиган шаклларида, 1-2 та сперматозоидлар аниқланганда ҳам ҳомиладорлик вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолларда тирик сперматозоидлар уруғдондан чиқариб олинади, сўнгра СИЦИ ёрдамида уруғлантириш ўтказилади.


 MESA, PESA, TESA, TESE

Азооспермия – эякулятда сперматозоидларнинг бўлмаслиги билан харатерланадиган ҳолат, уруғ ажратувчи йўлнинг ёпиқлиги ёки спермада сперматозоидларнинг йўқлиги билан тушунтирилади. Азоспермиянинг сабабаига қараб пациентдан сперматозоидларни ажратиб олишнинг турли йўллари қўлланилади:

Мояк ортиғидан сперматозоидларнинг тери орқали аспирацияси (PESA), мояк ортиғидан сперматозоидларнинг микрожарроҳлик аспирацияси (MESA) ва мояк биопсияси, моякдан сперматозоидларнинг тери орқали ингичка игнали аспирацияси (TESA). TESA усули жароҳати камроқ, асоратлар ва операциядан кейинги асоратлар кам кузатиладиган, шунинг учун бу обструктив бўлмаган азоспермияли беморларда сперматозоидларни олишга уринишнинг биринчи мантиқий қадами ҳисобланади. TESA самарасиз бўлган ҳолларда оператив жарроҳлик ҳажми моякдан сперматозоидларни экстракция қилишсигача кенгайтирилади (TESE).

 ЁРДАМЧИ ХЭТЧИНГ (ASSISTED HATCHING)

Ёрдамчи хэтчинг муолажаси сунъий махсус кесимталарни қўллаш ёки эмбрионнинг шаффоф қатламининг кичик бир қисмини олиб ташлашга асосланган. Бу усул орқали эмбрионнинг ички қобиғи (zona pellucida) қалинлашганда, эмбрионга ундан чиқишига ёрдам берилади. Бу усул ҳомиладорлиги муваффақиятсиз якунланиши шубҳа қилинган беморлар уруғлантирилганда, масалан, ёши катта аёлларда, олдин сунъий уруғлантириш уринишлари муваффақиятсиз тугаганларда ёки шаффоф қатлам меъёрдан қалин бўлганларда қўлланилади. Ҳозирги вақтда хэтчинг энг хавфсиз йўл билан, бир неча хил техникаларни қўллаш орқали ўтказилади (механик, кимёвий ва лазерли).


ЭМБРИОНЛАРНИНГ КРИОКОНСЕРВАЦИЯСИ (FREEZING)

ЭКУнинг бир неча циклларини ўтказишда кўп ҳолларда тухум ҳужайраларнинг катта миқдори етилади, уруғлантиришда, одатда кўп миқдордаги эмбрионлар олинади. Бу “энг яхши” эмбрионларни криоконсервациялаш (музлатиб қотириш) ва узоқ вақт суюқ азотда -196°С да сақлаш мумкин.  Криоконсервацияланган эмбрионлар узоқ вақт, чекланмаган  муддат сақланиши мумкин (сақлаш муддати бемор аёл билан ёки эр-хотин жуфтлиги билан муҳокама қилинади).

ИМПЛАНТАЦИЯОЛДИ ГЕНЕТИК ТАШХИС (ИГТ- рус. ПГД)

(PRE IMPLANTATION GENETIC DIAGNOSTICS)

Ирсий ёки хромосома аномалияли эга аёллар ҳомиладорлигидан олдин тухум ҳужайраларда ёки эмбрионда касаллик борлигини текшириш катта ёрдам беради. Ушбу муолажалар “in vitro” уруғлантириш дастури доирасида албатта ўтказилади. Текшириш ўтказиш учун зарур бўлган ирсий материални ёрдамчи репродуктив лаборатория техникаси ёрдамида олиш мумкин.

 


Эмбрион ирсий характеристикасининг ташхис усулларининг барчаси, бачадон бўшлиғига ирсий соғлом материал ўтказиш учун хизмат қилади. ПГД ли ЭКУ муолажаси 35 ёшдан катта аёлларга ва оиласида маълум ирсий касалликлари бўлган ота-оналарга, бола тушишлар кузатилган ва аввал экстракорпорал уруғлантириш самара бермаганларга буюрилади. ПГДдан фойдаланиш ЭКУни муваффақиятли ўтказиш эҳтимолини оширади ва фарзанднинг яхши генотип билан туғилиш имкони сезиларли равишда орттиради.


ЕТИЛГАН СПЕРМАТОЗОИДЛАРНИ САРАЛАШ УЧУН ГИАЛУРОН КИСЛОТАНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ (PICSI)

Бепуштликни енгишда замонавий усул бўлиб, энг самарали сперматозоидларни саралаш йўли орқали СИЦИ самарадорлигини оширишга имкон беради. Усул сперматозоидларнинг гиалурон кислота билан бирикиш хусусиятига асосланган. Саралаш (селекция) махсус ПИКСИ косачаларда ўтказилади, косача тубига гиалуронат – тухум ҳужайра қобиғининг асосий компоненти – солинади. Етилган сперматозоиднинг бошчасида гиалурон кислотани борлигини сезувчи рецептор бўлади. Кислотани топгач, сперматозоид тухум ҳужайра билан бирикишга ҳаракат қилади ва уни уруғлантиради. Етилмаган ва кучсиз сперматозоид бунга қодир бўлмайди. Улардан эмбриологлар яна СИЦИ муолажасини ўтказиш учун навбатдаги саралашни ўтказади.  


ВИТРИФИКАЦИЯ (VITRIFICATION)

Витрификация – бу эмбрионларни жуда тез музлатиш усули бўлиб, музлатиш учун махсус асбобни талаб қилмайди. Музлатиш муолажаси учун объект махсус эритмага солинади. Қимматбаҳо компьютерлаштирилган асбоблар ва сақлаш муддатини узатишга бўлган эҳтиёж ушбу усулнинг ривожланишига катта туртки берди.

 

НАЙЧАДА ТУХУМ ҲУЖАЙРАНИНГ ЕТИЛИШИ (IN VITRO MATURASYON)

Бу усулни қўллаш жараёнида тухум ҳужайранинг етилиши лаборатория шароитида кечади, ушбу усул гормонал дориларни қўлламасдан туриб, кўплаб етилмаган тухум ҳужайраларни йиғиб олиш имконини беради. Тухум ҳужайранинг етилиши лаборатория шароитида кечади, шундан сўнг уларни найчада ёки СИЦИ ёрдамида уруғлантириш ўтказилади. Найчада етилтириш, биринчи навбатда, аёлларда тухумдонлар поликистози оқибатида гиперстимуляциянинг юқори хавфи бўлганда ёки олдин гормонал терапиянинг жиддий ножўя таъсирлари кузатилганда қўлланилади.

 

БИРГАЛИКДА ЎСТИРИШ

Эмбрион билан эндометрий ҳужайраларини биргаликда ўстириш учун аёллардан эндометрий ҳужайраси олинади ва махсус ишлов берилади, сўнгра махсус “ҳужайра қатлами” ҳосил бўлгунча ўстирилади, кейинчалик ушбу қатламга эмбрионлар кўчириб ўтказилади. Мавжуд маълумотлар эндометрий ҳужайралари муҳитни муҳим озиқ моддалар билан бойитади, эмбрионларни метаболизмнинг заҳарли маҳсулотларидан ҳимоялайди, шунингдек, уларнинг ривожланиш муҳитини сезиларли яхшилайди, деб хулоса чиқаришга имкон беради. Ушбу усул 40 ёшдан ошган, анамнезида номаълум сабабларга кўра ЭКУ йўли билан ҳомиладор бўла олмаган, шунингдек ўтмишида эмбрионлар сифатига боғлиқ муаммолари бўлган аёлларга буюрилади. 

 

HLA-G (HUMAN LEUCOCYTE ANTIGENS) (GESTASYONEL)

HLA-G антигенлар (тўқималар мувофиқлиги антигенлари) организмнинг барча ҳужайралари юзасида мавжуд. Тўқималар мувофиқлиги таҳлили эр-хотинда ДНК кетма-кетлиги қанчалик мос келишини аниқлаш имконини беради. Меъёрдаги ҳомиладорликда эмбрионнинг отадан ўтган генлари она организми учун бегоналик қилади, онада эмбрионга нисбатан ҳимоя реакциясини ишлаб чиқишга мажбурлайди. Агар ота ДНКси она ДНКси билан жуда мос келса, эмбрион генетик жиҳатдан она билан деярли бир хил бўлади, ва унда она организми уни бола сифатида тан олмайди ва кўчиш реакцияси кузатилади.

Эр-хотиннинг HLA-мувофиқлик таҳлил охирги йилларда ЭКУ бўйича самарасиз уринишлар бўлган жуфтликларга кўп тавсия қилиняпти. Эркак ва аёлнинг HLA-турлаш таҳлили, фарзанд кўриш мақсадида охирги имконият сифатида ЭКУга келганларда “мувофиқсизли” даражасини аниқлаш имконини беради. Одатда HLA-турлаш бепуштликнинг сабабини аниқлаш мақсадида, шунингдек келгусидаги даволаш усулларни аниқлаш учун буюрилади.

 

РЕПРОДУКТИВЛИК ИММУНОЛОГИЯСИ

Репродуктивлик иммунологияси эркаклар ва аёллар жинсий ҳужайралари ривожланишида иштирок этадиган иммун механизмларни, уруғлантириш, ҳомиладорлик иммун механизмларини, шунингдек турли хилдаги гинекологик касалликларни ўрганиш билан шуғулланади. Репродуктивлик иммунологияси бепуштликда, ҳомила тушишида, шунингдек қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

1. ЭКУнинг муваффақиятсиз уринишларида

ЭКУнинг икки ёки ундан ортиқ мувафақиятсиз уринишларида, яхши сифатли эмбрионларни олишда имплантациянинг йўқлиги, ёки ҳомиладорликнинг бола тушиш билан кечиши

2.  Даврий равишда ҳомиладорликни йўқотиш ёки такрорий бола тушиш

Уч ва ундан ортиқ табиий ҳомиладорликда ҳомиладорликни тўхташ, ҳомилани кўтара олмаслик

3. Идиопатик (ноаниқ) бепуштлик

Баъзан бепуштликнинг сабабини аниқлаб бўлмайди: аёлда ҳам, эркакда ҳам жинсий соҳада қандайдир ўзгаришлар аниқланмайди, ҳомиладорлик ҳам кузатилмайди. Шубҳасиз, мавжуд усуллар организмда уруғланишнинг бузилишига олиб келувчи, организмда камдан-кам учрайдиган ўзгаришларни аниқлаш учун етарлича самарадор эмас. Бундай ҳолларда идиопатик (номаълум) бепуштлик ҳақида гап боради. Баъзи баҳолашларга кўра бундай тоифага умумий бепуштликларнинг 7-8%и киради. Бепуштликнинг сабабини аниқлаш имкони бўлмаса, уни даволаш ҳам қийин бўлади. Бундай ҳолларда ёрдамчи репродуктив усуллар ёрдамга келади ва агар ҳомиладорлик келиб чиқса, 9 ой давомида бизнинг клиникамиз мутахассислари Сизнинг ёнингизда бўлади!

ЎЗИНИ ЎЗИ ИШОНТИРИБ СИҚИЛИШ

Текширишлар шуни кўрсатдики, стресс бепуштликнинг сабабларидан бири ҳисобланади. Маълумки, бепуштлик стресс, депрессия ва хавотирга олиб келади. Шундай қилиб, рухий таранглик ва хавотир стресс гормонлар даражасини оширади, бу эса асосий жинсий гормонларни тормозлайди, кейин овуляцияни, жинсий фаолликни ва сперматозоидлар миқдорини пасайтиради. Текширишлар натижалари кўрсатдики, фарзанд кўришни ҳоҳлаган эр-хотинда ва дерматология ҳамда ревматологияда даволанаётган беморларда, стресс ва депрессия даражаси бир хил бўлади. Бепуштлик ташхиси билан тўқнашган эр-хотин жуфтлиги оғир руҳий стрессни бошдан кечиради. Олимлар ЭКУ цикли муваффақиятсиз ўтган аёлларда депрессив симптомлар даражаси 64%ни ташкил этишини аниқлашди. Родригез ва ҳамкасблари (Rodriguez & friends) бепуштликда психологик қўллаб-қувватлашнинг таъсири ўрганилган 106 та аёлнинг кўрсаткичларини таҳлил қилди: психологик (руҳий) далда олиб турган аёлларда ҳомиладорлик юқори даражада кузатилган. Шу мақсадда бизнинг клиникамизда оилавий жуфтликлар ҳамда алоҳида пациентлар учун психологик қийинчиликларни енгиш учун профилактик психологик консультация олиб борилмоқда. Зарурият бўлганда депрессив ҳолатларни психоневрологик коррекцияси хизмати кўрсатилади, бунинг натижасида беморнинг эмоционал саломатлиги ва турмуш сифати ошади.

ФАРЗАНД ВА ОВҚАТЛАНИШ

Тўғри овқатланиш – бўлажак ҳомиладорлик учун муҳим омилдир. Эр-хотинларнинг соғлом ва мувозанатлашган овқатланиши сперматозоид ва тухум ҳужайра сифатига таъсир қилади. Ҳомиладорликкача ОРТИҚЧА ВАЗН бўлса аёл вазнини меъёрга келтириши керак. Муҳими овқатланиш қабул вақтларини ўтказиб юбормаслик керак.

Тўғри озиш – бу тана оғирлигининг ҳафтасига 1 кг дан кўп бўлмаган пасайиши. Тезлашган озишда ҳомиладорлик эҳтимоллиги пасаяди, чунки аёллар организмида озиқ моддалар миқдори камаяди.

 

БЎЛАЖАК ОНА УЧУН ЗАРУР ОЗИҚ МОДДАЛАРНИНГ МИҚДОРИ

Сут, кефир 2 стакан (400-500 мл)

2 та гугурт қутиси ўлчамидек пишлоқ 60 гр

Гўшт, товуқ, балиқ, тухум, дуккаклилар 4-5 порция

Сабзавотлар ва мевалар 5-7 порция

Нон 4-6 бўлак

Гуруч, буғдой, макаронлар, суюқ овқатлар ва бошқ. 2-3 порция билан чекланади  

Тўғри ва соғлом овқатланиш – бу ҳамма гуруҳдаги турли озиқ маҳсулотлардан ҳар куни (3 та асосий, 3 та салат) керакли вақтда ва керакли миқдорда истеъмол қилишдир.

 

ОЗИҚ-ОВҚАТ РАЦИОНДА ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАНИШИ ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР

Мидия, қисқичбақалар, калмар, дудланган балиқ

Моғорли пишлоқ ва пастеризацияланмаган пишлоқ

Чала қайнатилган товуқ гўшти ва чала пиширилган тухум

Чала қайнатилган гўшт

Гўштли ярим тайёр маҳсулотлар

Эътибор беринг: лимон, олма, лайм, апельсин, малина, ялпиз, чиннигул меъерда истеъмол қилиниши лозим






 


 




Report Page