АЁЛЛАР МАСАЛАСИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

АЁЛЛАР МАСАЛАСИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА


Янгийўл шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими.

"Аёллар дафтари" ни юритиш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26 апрел куни Янгийўл шаҳар ҳокимлигида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш тизими, уларнинг муаммолари, ҳал этиш ва рўйхатдан чиқариш меҳанизмларини ўрганиш юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бўлим бошлиғи М.Ш.Юлдашева, шаҳар тегишли мутассадди раҳбарлари, шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари иштирок этишди.

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори, Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 26 февралда бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5020-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кенг таҳлил этилди.

Хусусан, Янгийўл шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан олиб борилган ишлар натижасида “Аёллар дафтари”га киритилган 205 нафар ишсиз аёллардан 104 нафарининг бандлиги таъминланди, (26 нафар ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинган аёллар бундан мустасно) 

12 нафар аёлларга имтиёзли кредитлар, 4 нафар аёлларга томорқадан даромад топиш мақсади учун имтиёзли кредитлар ажратилди. 

   Тиббий ердамга муҳтож аёлларнинг барчаси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 5 нафари апрел ойида тўлиқ соғломлаштирилди;

    Ҳуқуқий кўмакка муҳтож 73 нафар аёлларнинг барчасига бир неча маротаба вилоят ва туман судьялари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, 60 нафар аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал қилинди;

    Психологик ёрдамга муҳтож 128 нафар аёлларга тажрибали психологлар ва таълим муассасаларининг психологлари томонидан ёрдамлар кўрсатилиб, 128 нафар аёлларнинг муаммолари бартараф қилинди. 

   Рамазон кунларида “Аёллар дафтари”га киритилган боқувчисини йўқотган 

60 нафар аёлларнинг барчасига ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, товуқ берилди. 24 нафар аёлга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан 18 миллион сўм (ҳар бирига 980 минг сўм) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. 

    Уй-жойи таъмирлашга муҳтож бўлган биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган 3 нафар аёлларнинг уй-жой холатлари ўрганилиб, таъмирлаш чоралари кўрилмоқда, таъмирлаш ишлари апрел ойи охирида якунланиши режалаштирилган. 

Юқоридаги чора-тадбирлар натижасида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 2021 йил 5 апрелдаги VI/XXXIII-V-сонли қарори билан 164 нафар муаммолари ҳал бўлган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.


Report Page