АЁЛЛАР – ЖАМИЯТ ГУЛТОЖИ

АЁЛЛАР – ЖАМИЯТ ГУЛТОЖИ

https://telegra.ph/

Жамият ривожини аёлларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳуқуқий давлат ва демократик жамият қуриш йўлида эканмиз, уларни улуғлаш ва қадрлашга, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, хотин-қизларнинг эркаклар билан барча соҳада тенглигини таъминлашга қаратилган миллий ҳуқуқ тизими яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун аёлларга эътибор чинакам давлат сиёсати даражасига кўтарилди: унинг ҳуқуқий ва институционал асослари тубдан такомиллаштирилди. Айни кунда аёллар ва хотин-қизларга берилган имтиёз - имкониятлар ҳар қачонгидан яхшироқ десак муболаға эмас.

Бир сўз билан айтганда, аёлларнинг тақдири, бугуни ва келажаги учун давлат сиёсати даражасидаги юксак эътиборнинг ифодаси бўлган бундай шароитлар ва имтиёзлар мамлакатимиз тарихида ҳали бўлмаган. Бугун опа-сингилларимиз қалбида жўш ураётган шукроналик ҳисси ана шундан.

Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида жами 775 нафар профессор - ўқитувчилар, ишчи ҳодимлар фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 295 нафарини, 6 ярим минг нафардан зиёд талаба – ёшларнинг 32 фоизини, яъни 1632 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. 

Университетни бир оила деб, тасаввур этсак, хотин - қизлар, аёллар хонадонимиз, катта аҳил жамоамизнинг фаҳри - ифтиҳори ва ғуруридир. Улар билан ҳаётимиз гўзал, файзли ва фараҳбаҳшдир. Улар орасида мамлакатимизга таниқли бўлган олима аёлларимиз, аълочи ва билимдон талаба қизларимиз, меҳнаткаш ва фидойи ишчи - ҳодимларимиз борлиги мени ҳамиша ғурурлантиради. Жорий йилда давлат стипендияларига сазовор бўлган талабаларимизнинг икки нафарини ҳам қизлар ташкил этади. Уларга кўрсатилаётган эътиборнинг натижаси ўлароқ,  университетимизда Магистратура бўлимида таҳсил олаётган 16 нафар талабамизнинг контракт маблағлари давлат томонидан  тўлаб берилмоқда.

Бугунги глобаллашув жараёнида ёш авлоднинг ҳар қандай воқеа - ҳодисага нисбатан фаол фуқаролик позициясини шакллантириш жараёнида аёлларнинг - хотин-қизларнинг ўрни ва роли жуда муҳим.

Аёллар томонидан билдирилган ҳар қандай эзгу ғоя ва ташаббуслар қўллаб - қувватланадиган, уларга катта ишонч билан имтиёзлар бериладиган жамиятда яшаяпмиз. Бу жамиятда Инсон қадри, унинг шаъни барча қадриятлардан устундир, аёллар учун эса бу қоидалар икки маротаба амал қилади.  Зеро, инсон қадрини улуғлаш, аввало, аёлга ҳурмат ва эҳтиром, мўътабар оналаримизни эъзозлаш, мунис опа-сингилларимизни қадрлаш орқали рўёбга чиқади, десак муболаға эмас.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни байрам билан муборакбод этаман. 

Ҳаёт қўлларингизни Илм ҳамиша ёритиб турсин! 

Зеро Сиз тарқатаётган зиё бутун жамиятни, қолаверса, бутун дунёни нурафшон этади. 

Оилангизга тинчлик – хотиржамлик, қут ва барака тилайман!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ АЁЛЛАР!


Камоли эҳтиром билан, Худайназар Юнусов Биология фанлари, доктори, профессор,Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор, СамДВМЧБУ ректори

Report Page