АЁЛДАГИ РАБТ СЕҲРИ

АЁЛДАГИ РАБТ СЕҲРИ


Эркак кишида аёлидан боғланиш бўлганидек, аёл кишига ҳам ҳудди шундай рабт сеҳрини қилиб қўйилиши мумкин. Аёл кишидаги рабт сеҳри беш хил бўлади:



1. Рабтул манъ (ман қилиш рабти):


Бу сеҳрга чалинган аёл эрини ўзига яқинлаштирмайди. У эри яқинлаша олмайдиган даражада оёқларини бир-бирига чалиштириб олади. Бу иш аёл хоҳламаган ҳолда рўй беради.



2. Табаллуд (хоҳишдан тўсиб қўйиш) рабти:


Бу рабтда сеҳрга вакил этилган жин аёл кишининг миясидаги ҳис-туйғу марказига ўрнашиб олади. Қачонки эри унга яқинлик қилишни хоҳласа жин аёлдаги сезги туйғусини ўчириб қўяди, натижада у лаззат олмайди. Эрини ҳам қониқтирмайди. Балки эри ёнида нима қилса ҳам жонсиз қўғирчоқдек ётаверади. Бундан ташқари аёл фаржи (жинсий аъзосининг қини) ни хўллаб турувчи суюқ модда ҳам ажралиб чиқмайди. Жинсий алоқа ёқимсиз ҳолда тугайди.



3. Назиф рабти:


Сеҳрни_турлари деб бер ган аввалги мақолаларимизда «назиф, қон кетиш ёки истеҳоза» сеҳрининг қандай рўй бериши ҳақида гаплашган эдик. Лекин бу рабт «назиф» сеҳридан бир нарсада фарқ қилади. Фарқи шуки, «назиф рабтида»назиф фақат жимоъ вақтида келади. «Назиф сеҳри» да эса бунга алоқаси бўлмай, назиф бир неча кун давом этади.


Назиф рабтида эркак аёлига яқинлик қилмоқчи бўлса, шайтон аёлда қаттиқ назифни (яъни қонни) ҳосил қилади. Натижада эркак аёлига яқинлик қила олмайди.



4. Инсидод (тўсиққа дуч келиш) рабти:


Рабтнинг бу тури шундай бўладики, киши аёлига яқинлик қилмоқчи бўлса, рўпарасида гўштдан иборат тўсиққа дуч келади. Ундан асло ўта олмайди. Натижада жинсий қўшилиш амалга ошмайди.



5. Тағвийр рабт сеҳри:


Бу рабтда йигит бокира қизга уйланади. Аммо унга яқинлик қилганда батамом жувондек топади. Ҳатто унинг бокиралигига шубҳаланиб қолади. Лекин қизни муолажа қилиниб сеҳр ботил этилгач, бокиралик асл ҳолига қайтади.



РАБТНИНГ МУОЛАЖА ЙЎЛЛАРИ!

1. Беморга Қуръондан «руқия» ўқилади. Агар сеҳрга муваккал қилинган жин гапирса, ундан сеҳр ташланган жойни сўралади ва уни топиб, йўқ қилинади. Сўнг жинга танадан чиқишга буюрилади, агар танадан чиқса, сеҳр ботил бўлади. Аммо «руқия» ни ўқилганда жин гапирмаса, у ҳолда бошқа йўлдан фойдаланилади.


2. Ушбу оятларни сувга етти марта ўқилади. Бу сувдан бемор 7-кун ичиб, ғусл қилади. Инша АЛЛОҲ, сеҳр кетади. Сувга ўқиладиган оятлар қуйдагилар: Юнус81-82; Аьроф117-122; Тоҳа-69.


3. Сидр баргини 7-донасини майдалаб сувга солиб, сўнгра оғизни сувга яқинлаштирган ҳолда 7-марта «Оятул курсий» ва 7-марта «Ихлос, Фалақ, Нос» сураларини ўқилади. Бемор 7 кун давомида бу сувдан ичиб, унга ғусл қилади. Сувга бошқа нарса қўшмайди, сув ҳам қўшмайди ва оловда ҳам иситмайди. Агар иситмоқчи бўлса, қуёш ҳароратида (ёки хона ҳароратида) иситиш мумкин. Чўмилганда тушган сувни нопок ерга тўкмайди. АЛЛОҲ хоҳласа рабт ечилиб, сеҳр йўқоладида, баьзан биринчи чўмилишдаёқ сеҳрнинг таъсири кесилади.


4. Кишининг қулоғига «руқия» ни ўқилади, сўнгра унинг қулоғига яна АЛЛОҲ Таолонинг каломидан «Фурқон» сурасининг 23-оятини: «Ва қодимна... дан... мансуро... гача» ўқилади. Ушбу оятни 100 марта ёки ундан-да кўпроқ, токи беморнинг бирон жойи титрагунича ўқилади. Токи ҳеч нарса сезмайдиган даражага етгунича бемор бир неча кун шу зайлда ўқилаверади. Қачонки бемор ўқиш асносида бирор ўзгариш сезмаса, демак – инша АЛЛОҲ сеҳр кучи йўқолади.


Воҳид Абдусалом Болийнинг Соримул баттор китобидан

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатишда давом этинг азизларим⤵️


Яқинларингизга ҳам улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEzvpoaydGNsV3cFzA



Report Page