ҚИРҒИЗИСТОННИНГ БОТКЕН ВИЛОЯТИГА ГУМАНИТАР ЁРДАМ

ҚИРҒИЗИСТОННИНГ БОТКЕН ВИЛОЯТИГА ГУМАНИТАР ЁРДАМ


Фарғона вилояти қўшни Қирғизистоннинг Боткен вилоятига 15 турдаги тиббий ҳимоя воситалари ва диагностика лаборатория ускуналарини гуманитар ёрдам тарзида юборди. 


У Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўртасидаги музокаралардан сўнг етказилган.

Топширилган асбоб-ускуналар ва ҳимоя воситаларининг қиймати 6,3 миллион қирғиз сомни (81,5 минг доллар) ташкил этади. Қирғизистон ҳукумати раҳбарияти қийин вазиятда қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

  Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube

Report Page