ФАРҒОНАЛИК СЕНАТОРЛАР
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш бўйича Халқ депутатлари Фарғона вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Унинг қарори билан қуйидагилар Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайландилар:
1. Шуҳрат Мадаминович Ғаниев – Фарғона вилояти ҳокими
2. Лола Неъматовна Муротова – “Нурли Обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони
3. Робахон Анваровна Маҳмудова – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири
4. Иброҳимжон Аширалиевич Султонов – “Иброҳимжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари
5. Топволди Холдоров – Ўзбекистон фахрийлари фаолиятини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси
6. Энахон Сиддиқова – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати