АВТОМАШИНАНИНГ ЁРУҒЛИК ИШОРАЛАРИ ҚАЧОН ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

АВТОМАШИНАНИНГ ЁРУҒЛИК ИШОРАЛАРИ ҚАЧОН ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария ишоралари ҳисобланади.

Авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

-      йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

-      тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхталганда;

-      чироқлар ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;

-      шатакка олишда (шатакка олинган транспорт воситасида).

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишораларини ёқиши керак.

Транспорт воситаси тўсатдан тўхтаб қолганида зудлик билан авария ёруғлик ишорасини ёқиш, агар ишламаса авария тўхташ белгисини (милтилловчи қизил чироқ) дарҳол ўрнатиш керак.

У қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

-      йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

-      тўхташ тақиқланган жойларда ёки тўхтаган жойидаги кўриниш транспорт воситасини бошқа ҳайдовчилар томонидан ўз вақтида пайқаб олишга тўсқинлик қиладиган жойларда мажбурий тўхтаб қолганда.

Бундай белги (чироқ) ҳайдовчиларни хавфли вазият ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш имконини берадиган масофада ўрнатилиши керак. Бу масофа аҳоли яшаш жойларида транспорт воситасидан 15 метр, аҳоли яшамайдиган жойларда эса 30 метрдан кам бўлмаслиги керак.

Шатакка олинган транспорт воситасида авария ёруғлик ишоралари бўлмаса ёки улар ишламаса унинг орқа томонига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак.

Манба: Адолат кўзгуси

Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g




Report Page