Йўл транспорт ходисаси оқибати

Йўл транспорт ходисаси оқибати


Жорий йилнинг 2-март куни тунги соат 20:30 ларда Қарши тумани ҳудудида “Қарши-Бешкент” йўлида ўзининг “Нексия-2” русумли, 70 К 522 КА давлат белгили автомашинасида ҳаракатланиб келаётган туманнинг Алишер Навоий МФЙ Яккаёғоч массиви 10-уйда истиқомат қилувчи К.О Қарши тумани МИБ биноси рўпарасида йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига велосипедда кесиб ўтаётган туманнинг Кожор қишлогида яшовчи Х.Вни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада фуқаро В.Х йўл-транспорт ҳодисасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фукаро О.Кга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу ўринда йўл ҳаракати иштирокчиларига ҳаракатлар вақтида диққатли бўлишларини сўраб қоламиз.


Report Page