AUDITOR каналининг мақсади

AUDITOR каналининг мақсади

Иброҳим Ахмадхонов

Мазкур каналнинг мақсади:

Бухгалтерия ҳисоби, аудит ва солиққа оид билимлар ва маълумотлар учун ишончли манба бўлиш ва ушбу манбаларни тушуна оладиган молиявий саводхон профессионалларни мамлакатимиз ривожланиши йўлида бирлаштириш.

Бухгалтерия  ҳисоби, аудит ва солиқ соҳалари мураккаб ва доимий ўзгарувчан соҳалардир. Бухгалтерлар ва бухгалтер бўлмаганлар учун сўнгги ўзгаришлардан хабардор бўлиш қийин айниқса ишончли ва тушуниш учун осон бўлган маълумотларни топиш амри маҳол бўлиши мумкин. Мени эътиборимни тортган яна бир нарса - шу пайтгача ўзбек тилида мазкур соҳаларга оид бирор сифатли манбани учратмадим.

Шу мақсадда, камина мазкур канални ташкил этганмиз. Бунда профессионал таълим олишга оид маълумотларни тақдим этишдан ташқари, жамиятда соҳага оид муаммоларни ечимларини биргаликда излаш мақсадида ҳамкорлик учун қимматли манба ҳисобланади.

Агар Сиз бухгалтер, аудитор ёки солиқ маслаҳатчиси бўлсангиз, Сиз ўз билим ва тажрибангизни дунё билан баҳам кўришингиз учун бизга бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

Канал ташкил этилган санаси: 09.02.2023

Каналнинг муаллифи ҳақида қисқача:

Иброхим Ахмадхонов

Бухгалтерия, аудит ва солиқ солиш соҳасида 10 йиллик тажрибага эга мутахассис.
Фаолияти: Хозирги кунда SFAI аудиторлик ташкилотида аудитор (2023), Webster университетида АҚШ бухгалтерия тизим (US GAAP) бўйича профессор (2023), Сингапур менежментни ривожлантириш институтида МҲХС ва Сингапур давлати солиқ тизими бўйича (2020-2023), Британия Бошқарув Университетида Ўзбекистон Солиқ тизими бўйича профессор (2023) бўлиб ишлаб келмоқда.

МҲХС стандартларини ЎзРда жорий қилиш бўйича молия вазирлигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти директори ва Осиё тараққиёт банки ҳамда МҲХС кенгаши лойихаси координатори сифатида фаолият олиб борган.
(2020-2022).

Ўзбектелеком компаниясида МҲХС асосида молиявий ҳисоботларни тузиш бўлими мутахассиси ва бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган.
(2018-2020).

Диплом ва малака сертификатлари:
Тошкент Вебстер Университети                     
МВА – Лойихаларни бошқариш
Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети
Магистр – Реал сектор иқтисодиёти

CSAA cертификати (2023)
ACCA DipIFR (eng) ACCA IPSAS (eng) ACCA (F1-P2) (eng) Ички аудитор сертификати (2016/2023) Ташқи аудитор сертификати (2023) САР сертификати (2015)


Мурожаат учун: @iakhmadkhonov




























































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Report Page