АТАМда “Очиқ эшиклар куни”

АТАМда “Очиқ эшиклар куни”


4 июнь куни “Ўзатом” агентлиги, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” га бағишлаб Атом технологиялари ахборот марказида “Очиқ эшиклар куни” ўтказди.

“Ўзатом” агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, Бахром Мансуров самимий тилаклар билан барча болалар ва уларнинг ота-оналарини ажойиб байрам билан табриклади ва тадбирни очиқ деб эълон қилди.

Ушбу тадбирда бир нечта майдонча жалб қилинган эди.

“Ўзатом” агентлиги ҳовлисида навбатдаги “Энергетика болажонлар нигоҳида” мавзусида бўлиб ўтган расмлар танловидан сўнг асфальт ёш рассомларнинг ажойиб ва қизиқарли расмлари билан қопланди. Расм чизишга қизиқиши юқори, иқтидорли ўғил-қизлар ўзларининг энергетика ҳақидаги тасаввурларини намойиш этдилар.

Ғолибларни учта номинация бўйича аниқландилар:

“Умный Ташкент” халқаро ўқув дастури билан ҳамкорликда марказда алоҳида майдонча ажратилди. Ташкилотчилар иштирокчилари кимёвий жисмлардан фойдаланган ҳолда бир қарашда жуда ҳам мураккаб бўлган физикавий ва кимёвий қонунларни ўз тажрибаларида оддий ва тушунарли тилда айтиб беришди.

Яна бир майдонча АТАМ видеозали. Ушбу видеозалда ҳали физика фанидан хабардор бўлмаган, бошланғич синф ўқувчиларига ҳам энергетика асослари, атом технологияларининг ҳақида интерактив ўйинлар ва мини-фильмлар ёрдамида намойиш этиш, тушунтириш имкони мавжуд. Бу ҳали ҳаммаси эмас, мини-фильмлар ёрдамида ҳар бир меҳмон энергетика объектларига виртуал саёҳат қилиши натижасида уларнинг ишлаши ҳақида тасаввурга эга бўладилар.

Атом технологиялари ахборот маркази иккита залдан иборат, улардан бири экспонатлар залидир ва ушбу зал қуйидагиларни ўз ичига олади:

ВВЭР-1200 реактори билан жиҳозланган АЭС модели;

ВВЭР-1200 реакторининг 3D – модели;

Фитодевор – атом энергетикаси, яшил энергетика манбаларидан бири сифатида намойиш этади;

Интерактив девор – қишлоқ хўжалигида атом технологияларининг қўлланилишини намойиш этади;

Вело макет – электр энергия генератори;

3D-принтер.

Болалар экспонатлар залида ядро технологиялари ҳақида жуда ҳам кўп қизиқарли маълумотларга эга бўлишди, атом саноати корхоналарининг ишлаши жараёни, ядро технологияларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш, тиббиёт, ишлаб чиқариш ва ҳ.к.

Бундан ташқари, ҳар бир тадбирни янада қизиқарли ва ҳаяжонли бўлиши мақсадида стол ўйинлари учун ҳам майдончалар ажратилган эди.

Ҳар бир майдончадан учтадан ғолиб аниқланди ва улар тадбир якунида эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Aсосийси, ҳеч бир бола ютқазмади ва барчалари “Ўзатом” агентлигининг эсдалик совғалари ва ажойиб ширинликлар билан тақдирландилар.

Тадбиримиздан олинган айрим лавҳалар билан бўлишмоқчимиз. Марҳамат!

"Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати.


Report Page