АССАЛОМ МАКТАБ!

АССАЛОМ МАКТАБ!

Одилжон Жалолов


Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жойлашган жами 19 та таълим даргоҳларида бугундан синов тариқасида дарс жараёнлари бошланди.

Xалқ таълими вазирлигининг тавсиялари, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-епидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий бўлинмаларининг руxсати билан иш бошланган мактабларда ўқувчиларининг карантин қоидаларга риоя қилиши мактаб директорлари, ота оналар, ва тегишли ташкилот вакиллари назорати остида бўлди.

Мақсад, ўкувчиларимизнинг таълим тарбия олишлари билан биргаликда уларнинг касалликка чалинмаслигини олдини олишдир.

Таълим даргоҳларнинг очилиш жараёнлари давом этмоқда. Жорий йилнинг 14-сентябрь кунига қадар вилоятдаги барча мактаблар ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page