АСОССИЗ ИДДАОДАН НЕ НАФ?
www.andijan.uz
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни ижтимоий тармоқ орқали Шаҳрихон тумани Қум маҳалласи аҳлининг иддаолари эълон қилинган эди. Айтилишича, туманнинг мазкур маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари жараёнида давлат ҳисобидан ажратилган маблағлар мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан ўзлаштириб олинган.
Андижон вилоят матбуот хизмати кўрсатмасига асосан, Шаҳрихон туман ҳокимлиги ушбу хабарни батафсил ўрганиб қуйидагиларни маълум қилди:
Маҳалланинг 5,3 км. (530 млн. сўм) янги танрмошқ тортилиб, 1 дона (120 млн. сўм) сув қудуғи тўла таъмирланган.
1295 метр йўлларда 216,446 млн. сўмлик асфальт таъмирлаш, 768,894 млн.сўмлик шағал ётқизиш ишлари амалга оширилган.
1 км. янги ҳаво тармоғи тортиш, 1 дона янги трансформатор ўрнатиш (130,6 млн. сўм), 1,7 км. ҳаво тармоғини реконструкция қилиш (130,5 млн.сўм), 3,1 км. ҳаво тармоғини мукаммал таъмирлаш, 4 дона мавжуд трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш (6,2 млн. сўм) якунига етказилган.
Шунингдек, ҳудуддаги 15-умумтаълим мактаби (“Арк сервис монтаж” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 2170 млн. сўм) ҳамда Навоий номли қишлоқ врачлик пункти биносини (“Миллий тикланиш равнақи” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 520 млн. сўм) реконрструкция қилиш тадбирлари тўлиқ тугатилган.
Дастур доирасида қишлоқ аҳолисига 526 дона маиший газ баллонлари етказиб берилган. “Шифобахш қум” даволаниш масканининг эски бинолари ўрнига янги замонавийлари қурилди ва фойдаланишга топширилди.
Дастур доирасида барпо этилган 7 та бозор инфратузилма объектлари айни вақтда савдо-сотиқ жараёнлари билан гавжум.
Ўрганишлар натижасида баён этилган иддаонинг асоссиз тарқатилгани исботини топди.
Андижон вилоят ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ