АСОССИЗ ХАБАР ТАРҚАТИШДАН ЎЗИНГИЗНИ ТИЙИНГ!

АСОССИЗ ХАБАР ТАРҚАТИШДАН ЎЗИНГИЗНИ ТИЙИНГ!


“Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи №681 сонли йўловчи поездида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, аптечка, тиббий билимга эга бирор шахс йўқлиги боис, бир кекса аёлнинг тоби қочиб вафот этганлиги ҳақида тарқатилган асоссиз хабарга изоҳ.

Жорий йилнинг 25 апрел куни №681 сонли Сариосиё-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезднинг 17 вагони 30 ўриндиғига Сариосиё бекатидан 15.09.1961 йилда таввалуд топган йўловчи Б.Г. қизи ва ўғлининг ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрига йўлга чиққан. Йўловчи Б.Г. вагонга чиқаётган вақтида аҳволи оғир эканлигини инобатга олиб вагон кузатувчилар Салимов Козим, Илҳомов Қодирлар томонидан йўловчига амалий ёрдам берилган ва ҳар бир темир йўл бекатларига тиббиёт ходимлари вагонга чақиртирилган. Йўл сафари давомида Б.Г нинг аҳволи кескин равишда оғирлашиб Денов, Қумқўрғон, Бойсун, Дарбанд вокзалларидан тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Қумқўрғон тиббиёт пункти навбатчи фельдшери Менгнаров Абдивоҳид кеч соат 18:20 ларда Сариосиё-Тошкент йўловчи поездининг 17 вагонидаги бемор Б.Г га биринчи тез тиббий ёрдам қўрсатаётган вақтида беморнинг қизи онаси Б.Гнинг жигар серрози касаллиги билан оғриганлигини айтади. Буни у ўз тушунтириш хатида ҳам баён қилган. Дарбанд вокзали ҳамшираси Нормаматова Наргиза Термиз -Тошкент йўловчи поездининг 17 вагонида бемор аёлга биринчи тиббий ёрдам қўрсатиш вақтида, беморнинг фарзандларига беморни йўловчи поездидан тушириб олиб қолишни айтганлигини, беморнинг ўғли поезддан тушиб қолишга рози бўлмаган. Беморнинг ўғли буни ўз тушунтириш хатида ҳам баён қилган. Темир йўл бекатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан мазкур поезд Оқработ темир йўл бекатига яқинлашаётганида тоби қочган бемор йўловчи оламдан ўтган. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур тазия билдиради.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари ”АЖ га қарашли барча поездларда тиббиёт қутилари(аптечкалар), биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар билан таъминланган. Бундан ташқари ҳар бир станцияда тиббиёт хоналари мавжуд, уларда кечаю кундиз тиббиёт ходимлари фаолият олиб боради. Шунингдек, айни кунда йўловчи поездларни техник ва технологик йўлга тайёрлаш корхонасида 100 га яқин тиббиёт қутилари заҳира қилинган. Улар дори воситалари билан тўлдирилиб, фойдаланиш муддати доимий равишда назорат қилиб борилади.

Шу боис фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз. 

                            “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ



Report Page