АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ
“Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими хозирги кунда 40 минг 387 нафар аҳоли, 1200 та юридик истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Аҳоли истеъмолчиларининг 39 минг 893 тасига табиий, 494 тасига суюлтирилган газ етказиб берилади. Истеъмолчиларга туманда жойлашган 958,3 км газ тармоқлари, 1155 та ГТН лари орқали табиий газ етказиб берилади. 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича газ тақсимлаш нуқталарини йиллик созлаш ва тафтишдан ўтказиш, газ қувурларини текшириш ва бўёқлаш, қувурларни босим остида синаш ва ҳаво билан тозалаш ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар туманда жойлашган 1481 та аҳоли хонадонларига ақилли газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.
Туманда истеъмолчиларга замонавий электрон газ ҳисобдон қуйишда тезкорликни ошириш мақсадида, қўшимча Бўка, Ангрен, Оҳангарон, Чиноз, Бекобод тумангаз таъминот булимларидан пайвандчилар шу билан бир қаторда ёлланма қурилиш-монтажчилар, фирмалар жалб килинди.
Қисқа муддат ичида, ушбу жалб қилинган ишчи ҳодимлар билан биргаликда тумандаги 39 минг 893 та аҳоли хонадонларига электрон ҳисобдон ўрнатилиши режалаштирилган.
"Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали матбуот хизмати