АСОСИЙ МАҚСАД — ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

АСОСИЙ МАҚСАД — ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

milliygvardiya.uz

Жиноятчиликка қарши курашишнинг энг мақбул йўли содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олишдир. Шу мақсадда республикамиз бўйлаб давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳ бу борадаги ишларни маҳаллалар кесимида амалга ошириб келмоқда.

milliygvardiya.uz

Бу каби ишлар Тошкент вилоятидаги ишчи гуруҳ томонидан муқаддам судланган, спиртли ичимликларни истеъмол қилувчи шахслар ва фарзанд тарбиясига етарли эътибор берилмаётган нотинч оилаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудий секторлар бўйича маҳалла фаоллари ва фидойи инсонларни жалб қилган ҳолда профилактика гуруҳлари тузилди.

milliygvardiya.uz

Улар маҳалла раислари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари билан бирга хонадонларга кириб, ҳуқуқбузарликка мойил шахслар, тарбияси оғир ўсмирлар билан суҳбат ўтказиш билан чекланиб қолмасдан, оиллардаги ишсиз фуқароларни ишга, ёшларни таълим муассасасига жойлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш, соғломлаштириш ва бошқа масалалар бўйича туман мутасадди раҳбарлари кўмагида ҳал қилишга эришилмоқда.

milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz






Report Page