АСКУГ: БИРИНЧИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ҚАДАМ ҚЎЙИЛДИ

АСКУГ: БИРИНЧИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ҚАДАМ ҚЎЙИЛДИ


"Eтти ўлчаб, бир кес" деган мақол ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам, амалга оширилиши кутилаётган инновацион лойиҳаларнинг барча схема ва механизмларини англаш ва тўлиқ ишлаб чиқиш учун кичик-кичик ҳудуд ҳамда ҳажмларда синов-тажриба ишлари ташкил этилади.

Ушбу усул деярли барча мамлакатларда ва соҳаларда қўлланилади. Газ таъминоти тизими ҳам бундан мустасно эмас. Бир неча ўн йиллардан буён, табиий газдан оқилона фойдаланиш усуллари изланмоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу йўналишда фаол ишламоқда, хусусан, маиший секторда ва улгуржи истеъмолчилар орасида табиий газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини (АСКУГ) кенг жорий этиш тўғрисида гап кетмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 9 июлдаги 4388-сонли қарорига мувофиқ, ушбу лойиҳа "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан амалга оширилади. Айни пайтда пойтахт ва Тошкент вилоятининг бир қатор ҳудудларидаги тажриба-синов участкаларидан олинган дастлабки натижалар сарҳисоб қилинмоқда. Ва уларни диққат билан ўрганиш талаб этилади.

Шундай қилиб, АСКУГни амалга ошириш бўйича тажриба лойиҳанинг тегишли босқичи 2017 йилдан бошланди. Тажрибанинг шаффофлигини таъминлаш учун, аввал хабар берилганидек, мазкур соҳа бозорида етакчи бўлган маҳаллий ва дунёга машҳур корхоналар ўз маҳсулотлари билан синов-тажриба лойиҳасида иштирок этишди.

Хусусан, Тошкент вилояти Қибрай тумани "Усмон Юсупов" МФЙнинг "Обиҳаёт" ва "Қорасув" кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларига "Itron" (АҚШ) савдо белгиси остидаги 189 та, "Алишерабод" маҳалласида эса "Pietro Fiorentini" компаниясининг (Италия) 114 дона газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилган.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани "Семашко" ва "Қорасув бўйи" кўчаларида жойлашган аҳоли хонадонларига синов-тажриба учун 200 га яқин "Sensus" (Ўзбекистон) газ ўлчаш мосламаси, Бектемир туманидаги "Мажнунтол" маҳалласидаги уйларга "Газдевайс" АЖнинг (Россия) 40 та ва 41 дона "Курс" (Украина) табиий газ ҳисоблагичлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамидаги кўчаларни газ билан таъминлаш тизими техник жиҳатдан соддалаштирилди. Бу табиий газни саноат, коммунал ва маиший истеъмолчилар ўртасида уларнинг талабларига мувофиқ тақсимланишини таъминлади. Энг муҳими, газ истеъмоли ва фавқулодда вазиятлар ҳақидаги маълумотларни тезкорлик билан телеметрия тизимининг каналлари орқали диспетчерлик пунктига юборилишига эришилди.

Пойтахт ва Тошкент вилоятида АСКУГ лойиҳасининг бешинчи босқичи бўйича амалга оширилган тажриба лойиҳасининг дастлабки натижалари, табиий газ таъминоти сифати яхшилангани ва истеъмолчиларга газни етказиб бериш жараёнидаги технологик йўқотишларнинг ҳажми камайганини кўрсатди.

"Ақлли" ҳисоблаш ускуналарининг яна бир афзаллиги, маълумотнинг тезкор узатилишидадир. Энди диспетчерларда монитор орқали умумий ҳолатни кўриш ва баҳолаб бориш имконияти бўлиб, фавқулодда вазиятларга зудлик билан жавоб қайтаришни бошлашди. Бундан ташқари, юзага келувчи фавқулодда вазият ва тафсилотларни аниқлаб олиш учун ортиқча қўнғироқларга эҳтиёж йўқ. Хуллас, техника - барчасини "сўзлаб" беради.

Тажриба ҳудудларида яшовчи истеъмолчиларнинг фикрига кўра, "ақлли" ҳисоблагичларни бепул ўрнатилиши бу катта ютуқ. Истеъмолчилар учун яна бир муҳим қулайлик, бу уларни текширувчи-инспекторларининг газ ўлчаш мосламаларини текшириш учун доимий ташрифи ва кўрсаткичлар мос келмаса ортиқча югур-югурлардан халос этади.

Бундан ташқари, тажриба ҳудудида "сотувчи-харидор" муносабатлари билан боғлиқ зиддиятли вазиятларнинг олди олинди. Яъни, бу ерда янги тўлов интизоми жорий этилиб, газ етказиб берувчи хизматларни сифатли ва тўлиқ ҳажмда тақдим этади ҳамда харидор, бизнинг ҳолатда эса, истеъмолчи уни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаб боради.

Биз тажриба-синов ишллари олиб борилаётган ҳудудларга ташриф буюриб, унинг бевосита иштирокчилари билан учрашдик. Умуман олганда, уларнинг якдил фикри ва баҳолашларида автоматлаштирилган газ ҳисобини бошқариш тизимини жорий этиш доирасида қўйилган мақсад ва вазифалар бажарилди. Синов даврида ишлатилган газ ўлчаш асбоблари яхши натижаларни кўрсатди. Мижозлар томонидан уларнинг сифати ва ишлаши ҳақида шикоятлар бўлмади. Шунингдек, тажриба лойиҳанинг барча иштирокчилари ўзлари учун фойдали маълумот ва тажрибага эга бўлиш билан бирга, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан бутун мамлакат бўйлаб АСКУГни жорий қилиш учун янги автоматлаштирилган "ақлли" газ ҳисоблагичларни етказиб бериш бўйича эълон қилинган танловда иштирок этишда фойдаланишлари мумкин.

Кейинги мақолада мазур танловда иштирок этиш шартлари ва унинг бевосита иштирокчилари ҳақида батафсил маълумот берилади.


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати



Report Page