АСАТОВ ИСМАТ

Асатов Исмат 9 сентябрь 1929 йил Тошкент шаҳри, Беш-ёғоч даҳаси, ишчи оиласида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1943 йил собиқ А.Навоий кинотеартида киномеханик лавозимидан бошлаган. И.Асатов 1946-1949 йилларда Ю.Ахунбобоев номли тиббиёт техникуми, 1949-1954 йилларда Тошкент Фармацевтика институтини имтиёзли диплом билан тамомлаган. 1954-1960 йилларда Ю.Ахунбобов номли тиббиёт техникумида ўқитувчи, бўлим мудири лавозимида ишлаган.
1960 йил илмий иш бошлаш ниятида Тошкент Фармацевтика институти биохимия кафедрасига ишга кирган ва шу кафедрада 1989 йилда турли лавозимларда ишлаган: стажёр-тадқиқотчи, аспирант, катта ўқитувчи.
1966 йил И.Асатов химия фанларига номзодлик диссертациясини мувоффақиятли ҳимоя қилган, 1970 йил Бутуниттифоқ олий аттестация комиссияси қарори билан “Доцент” унвони берилган.
И.Асатов 50 ортиқ илмий мақолалар, 20 дан ортиқ методик қўлланмалар муаллифидир.
И.Асатов институт жамоатчилик ишларида фаол қатнашган ва туман фаолларидан бири деб тан олиган. И.Асатов 1970-1979 йиллар Тошкент Фармацевтика институтида ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият кўрсатган. Ушбу йилларда И.Асатов томонидан барча кафедраларга ўқув процессини яхшилашга катта ҳисса қўшилган. Институтни моддий-техника базаси мустахкамланган, институт ҳудуди ободонлаштирилган, спорт майдончаси ва талабаларга ошхона қуриб берилган.
Кўплаб институт педагог кадрларига илм билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратилган.
И.Асатов Тошкент Фармацевтика институтида раҳбарлик лавозимида ишлаган даврида институт олий ўқув юртлари орасида нуфузи яхши даражага кўтарилди.
И.Асатов бир неча бор Республика раҳбарлари томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар билан тадирланган. Унга 1977 йил Ўзбекистон Олий Совети Президиуми Фармони билан “Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони берилган.
И.Асатов 1941-1945 йилларда иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида меҳнат қилган шахслар рўйхатига киритилган ва 1994 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан “Шухрат” медали билан мукофотланган. 1995 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан “1941-1945 йиллардаги урушда фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги” юбилей медали билан мукофотланган.
И.Асатов учта фарзандни суюкли отаси бўлган.
- Катта ўғли - Сайдилла Асатов, ҳозирги кунда пенсионер, узоқ йиллар Фармацевтика соҳасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган, докторлик диссертациясини ёқлаган;
- Иккинчи ўғли - Зикрулла Асатов, фармацевтика фанлари номзоди, Колифония фан, таълим, индустрия ва санъат Халқаро Академияси академиги, ҳокимият тизими ходими;
- Қизи - Феруза Юнусова ҳозирда пенсионер, юқори тоифали стомотолог.
Доцент И.Асатов 2008 25 июнда 79 ёшда вафот этди