АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАЛАРИ

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАЛАРИ


Янги йил байрами арафасида туман марказидан тортиб, туманнинг энг чекка маҳаллаларигача арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. Бу эса янги йилда оилалар дастурхонининг янада тўкин бўлишига хизмат қилади.

Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ташаббуси билан ташкил этилган арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркаси “Қуёшли” ва “Балиқчи” маҳаллаларида яшовчи аҳоли учун айни муддао бўлди. Улар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилган ун, ўсимлик ёғи, шакар, гуруч, сабзавот ҳамда полиз маҳсулотларини бозор нархларидан арзон ва мақбул нархларда сотиб олишди.

Бундай савдо ярмаркаси “Нуробод” маҳалласида ҳам ташкил этилиб, аҳолига катта қулайлик яратилди.

Мазкур савдо ярмаркаларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондириш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат бўлди.

Савдо жараёнлари давомида маҳсулотлар сифати, нарх-наволар ҳамда савдо қоидаларига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилган.

Ўз мухбиримиз.

Report Page