ANORBANK савдо офислари Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатмоқда  

ANORBANK савдо офислари Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатмоқда  


Ўзбекистондаги илк маҳаллий рақамли банк ANORBANK мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк Ўзбекистон бўйлаб барча савдо офисларини янгилади. 

ANORBANK концепциясининг ўзига хослиги шундаки, у бутунлай рақамли банк бўлиб, унинг хизматларидан онлайн тарзда банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки туну кун хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш орқали фойдаланиш мумкин. Банк хизматларидан анъанавий — офлайн тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ANORBANK Ўзбекистон бўйлаб янгиланган савдо офисларини таклиф этмоқда.

Бугунги кунда ANORBANK'нинг Тошкент шаҳрида бош офиси, Ўзбекистоннинг қолган йирик шаҳарларида 14 та савдо офислари фаолият юритмоқда. У ерда мижозлар банк мутахассисларидан керакли офлайн маслаҳат олишлари мумкин. Савдо офислари жисмоний шахслар учун тўлов карталари, пул ўтказмалари, хизматлар учун тўловлар, валюта айирбошлаш, омонатлар, турли хилдаги кредитлар, шунингдек, юридик шахслар учун ҳисоб рақами очиш ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш, касса операцияларини амалга ошириш, бўлиб тўлаш, кешбэк ҳамда электрон тижорат дастурлари доирасида ҳамкорлик шартномаларини тузиш каби банк хизматларини таклиф этади.  

Таъкидлаш жоизки, савдо офисларидан ташқари ҳудудлар бўйлаб банкнинг савдо шахобчалари ҳам мавжуд бўлиб, у ерда мижозлар ҳафтанинг исталган кунида банк картасини очиш, микроқарз ёки бўлиб тўлаш хизмати учун ариза тўлдиришлари, қолаверса, маълумотларни ўзгартириш хизматидан фойдаланишлари мумкин. 

Жисмоний шахслар учун банк карталарини етказиб бериш хизмати дам олиш кунлари ҳам амалга оширилади, шунингдек мижозлар мутахассислардан офлайн маслаҳат олиш учун исталган кун ANORBANK'нинг ҳудудий савдо офисларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳудудий савдо офисларининг аниқ манзиллари билан ANORBANK расмий сайтида танишиш мумкин. 

ANORBANK'нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган: 

www.anorbank.uz

Telegram/anorbank

Instagram.com/anorbank

Facebook.com/anorbank 

Алоқа маркази: 1290

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Report Page