АНОМАЛ ИССИҚ ОБ-ҲАВО ТУФАЙЛИ ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТ ЖАДВАЛИДА ЎЗГАРИШ БЎЛМОҚДА
Маълумки шу кунларда юртимизда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилмоқда.
Шу туфайли йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўлаяпти.
Ҳар бир йўловчини манзилига хавфсиз етказиб олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олиб, “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ раҳбарияти йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
“O‘ztemiryуo‘lyo‘lovchi” AЖ