АНГРЕНДА САЙЛОВ ШУКУҲИ

АНГРЕНДА САЙЛОВ ШУКУҲИ

Сайлов—2019


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга ҳам саноқли кунлар қолди. Мазкур муҳим сиёсий жараёнларда сайловчиларнинг фаоллигини ошириш мақсадида Ангрен шаҳридаги Ангрен санъат саройида "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" акцияси доирасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда барча сиёсий партияларнинг вакиллари, депутатликка номзодлар ва маҳалла фаоллари ҳамда эстрада хонандалари, шоир Мирзо Карим иштирок этишди. Тадбир давомида Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида тушунча ҳамда шаҳарда сайлов жараёнига тайёргарлик юзасидан атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек,сайлов кодекси бўйича викторина ташкил этилиб, саволларга тўғри жавоб берган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, мазкур тадбир юқори савияда байрамона ташкил этилиб, шаҳарда кезиб юрган сайлов шукуҳини янада кучайтирди. Тадбир жараёнида Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими ходимлари ҳам қатнашди.

Дарҳақиқат, Ангрен шаҳрида сайловга тайёргарлик авжида. Муҳими,тарғибот тадбирларида партиялар ҳам, номзодлар ҳам, сайловчилар ҳам  жуда фаол.




Report Page