АНГРЕН: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ҲАМЖИҲАТЛИГИДА
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматиҲозирги эпидемиологик вазиятга қарамай, ҳар бир тармоқ, ҳар бир жабҳада ишлар одатдагидек қизғин тус олган. Биргина жиҳати, шундаки барчаси карантин шароитига мослаштирилди. шундай вазиятда ҳам мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари шаҳримизда ҳам ободонлаштириш масаласи сектор раҳбарларининг диққат марказида турибди.
"Обод маҳалла", "Обод кўча", "Обод хонадон" - бу сўзлар замирида орасталик, озодалик, файз каби халқимизга хос энг нозик туйғулар мужассам. Ангрен шаҳрининг ҳар бир маҳалласи, ҳар бир кўчаси ва ҳар бир хонадонининг ободлиги, орасталигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Бугун эрталабдан Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари ана шундай эзгу ташаббус билан маҳаллаларга ташриф буюрдилар.
Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов бошчилигида барча секторлар раҳбарлари ҳамжиҳатликда 2-сектор ҳудудига кирувчи "Облиқ", "Ғафур Ғулом", "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" "Грум" маҳалла фуқаролар йиғинларини туташтирувчи ягона кўча - "Тошкент" кўчасининг ён-атрофини янада обод, бўлиши учун қатор лойиҳа ва таклифлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Дастлаб ҳудуднинг бугунги ҳолати ўрганилди. Шу ернинг ўзида ушбу кўчанинг истиқболли режаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мавжуд тадбиркорлик субъектларининг аҳволи билан танишилиб, тадбиркорлар билан ҳам юзма-юз мулоқот қилинди.
Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари зиммаларига ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида "Тошкент" кўчасини тартибга келтириш бўйича аниқ вазифалар топширилди. Ҳадемай, "Тошкент" кўчасида ҳам ободлик ҳукм суради. Шаҳримиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ангрен шаҳримизнинг ҳар бир қадами обод ва кўркам бўлмоқда.
Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, шаҳар прокурори Жаҳонгир Юсупов, ИИБ бошлиғи Дилмурод Валиевларнинг 4 та маҳалладан ўтувчи "Тошкент" кўчаси йўлининг ободлигини таъминлаш мақсадида қилган бугунги ташрифлари ҳар жиҳатдан самарали бўлди, десак муболаға бўлмайди.