ВАКЦИНАЛАРНИ ЕТКАЗИБ БEРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАХСУС АВТОМАШИНАЛАР АНДИЖОНГА ЕТИБ КEЛДИ

ВАКЦИНАЛАРНИ ЕТКАЗИБ БEРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАХСУС АВТОМАШИНАЛАР АНДИЖОНГА ЕТИБ КEЛДИ


Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) билан Ўзбекистонда Миллий иммунизация дастурини амалга ошириш борасида доимий ҳамкорликни мустаҳкамлаб бормоқда. Шу боис халқаро ташкилот томонидан мамлакатимизга 223 та махсус автомобиль ажратилди.

Андижон вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ҳам жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та “Munuben CHANGAN” автомобиллари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, сўнги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашганлигига эътиборни қаратди. Шу боис мамлакатимизда ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Жараёнда вакциналарни маълум бир ҳароратни сақлаган ҳолда ташиш асосий масалалардан ҳисобланади. Ушбу автомобиллар вакцинация тадбирларини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Андижон вилоятида биринчи босқичда 141 минг 759 нафар 65 ёшдан юқори аҳоли, 36 минг 522 нафар тиббиёт ходимлари, 147 минг 477 нафар хавф гуруҳига мансуб аҳоли, 55958 нафар мактаб ўқитувчилари ва ходимлари, 75549 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари жами 457 минг 265 нафар аҳоли коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Report Page