АНДИЖОНДА ВАЗИРЛИК ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ ЭГАЛЛАБ ТУРГАН ЛАВОЗИМИГА ЛОЙИҚЛИГИ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР БЕРИЛДИ

АНДИЖОНДА ВАЗИРЛИК ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ ЭГАЛЛАБ ТУРГАН ЛАВОЗИМИГА ЛОЙИҚЛИГИ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР БЕРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги 2021 йил 2 июнда имзоланган 153-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси таркибидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини эгаллаб турган лавозимига муносиблигини ўрганиш, ташкилот раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва билим кўникмаларини янада ошириш мақсадида  аттестация ўтказилди.



Унда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Н. Назиров бошчилигидаги ишчи гуруҳи иштирок этиб, тизимда фаолият олиб бораётган соҳа мутахассисларининг асосий вазифалари, бугунги кун раҳбар кадрларининг функционал мажбуриятлари ва сўнгги йилларда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш юзасидан тегишли тартиб асосида суҳбатлар ўтказилди.

Аттестация якунларига кўра комиссия томонидан раҳбар ходимларнинг салоҳияти, билим кўникмалари, касбий маҳоратлари ҳамда меҳнат фаолияти давомида амалга ошираётган ишларидан келиб чиқиб, уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги бўйича тегишли таклиф ва хулосалар берилди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page