АНДИЖОНДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИДА ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР 

АНДИЖОНДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИДА ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР 


Техник хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, махсус техника паркини сон ва сифат жиҳатдан янгилаш мақсадида, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «EPSILON» компанияси билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа асосида, замонавий суюлтирилган газ баллонларини ташувчи «SHACMAN» русумидаги махсус автотранспорт воситаларидан 2 таси «Ҳудудгаз Андижон» МЧЖ иҳтиёрига тақдим этилган эди.

Ана шу автотранспорт воситаларидан бири Балиқчи тумани аҳолиси учун хизмат кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда, тумандаги 25 мингга яқин хонадон доимий суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Истеъмолчиларда жами 33 мингга яқин  маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, шундан 28 мингдан зиёд газ баллонлари ижара асосида таъминотчи томонидан тарқатилган.

«Гўровон» маҳалла фуқаролар йиғинига ҳам «SHACMAN» русумидаги махсус автотранспорт воситасида суюлтирилган газ етказиб бериш бошланди. Ҳудуднинг 525 та хонадонида 688 та маиший газ баллонлари мавжуд. «Айланма» усулида суюлтирилган газ етказиб беришдан аввал, «Балиқчитумангаз» филиали ходимлари аҳоли билан учрашиб, маиший газ баллонларидан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳамда техника хавфсизлиги қоидалари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Илгари, газ баллонларини ушбу маҳалла аҳлига етказиб келиш учун, бириктирилган махсус автотранспортда 6 марта қатнов қилиш керак бўлган бўлса, энди 2 марта қатнов билан барча истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларини алмаштириш имконияти яратилди.

Маълумот учун, истеъмолчиларга суюлтирилган газ миқдори имтиёзли нархларда ажратилган бўлиб, 1 кг суюлтирилган газни етказиб бериш 1120 сўмни ташкил этади.


«Ҳудудгаз Андижон» МЧЖ матбуот хизмати

Report Page