АНДИЖОНДА БАРЧА ТУМАН ВА ШАҲАР ҲОКИМЛАРИ ЯНГИЛАНДИ
www.andijan.uzЁшларни руҳлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг талаби, Президентнинг топшириғи. Вилоятда "Келажак бугундан бошланади, биз ёшларимизга ишонамиз!" шиори остида ўтказилаётган "Андижонда ёшлар ўн кунлиги" лойиҳаси доирасида ҳаётга ёшлар нигоҳи билан қараш, уларнинг замонавий ташаббуслари, ғояларини ҳаётга татбиқ этиш, ёшлар билан раҳбарлар ўртасидаги тўсиқни олиб ташлаш, юқори раҳбарларгача етиб келмаётган баъзи муаммо ва камчиликларни аниқлаб, бартараф этиш мақсадида иқтидорли ёшлардан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларига ўн кун муддатга ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди.
Янги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолларга таништирилиб, йиғилишдан сўнг ўз хизмат машиналарида туман ва шаҳарларга жўнаб кетдилар. Кун тартибида бугун ташкилий кун. Ҳокимларга ташкилий-назорат гуруҳи томонидан бошланғич иш режалар топширилди.
Бизни кузатишда давом этинг.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram