АНДИЖОНДА 24 СОАТ ДАВОМИДА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ КЎЧАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Андижон шаҳрида кўнгилочар, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган маскан учун Бобур шоҳ кўчаси танлаб олинди. Ушбу кўчанинг 400 метр қисмига жами 53 миллиард сўмлик 129 та лойиҳа шакллантирилиб, 1 минг 450 та янги ишчи ўрни яратиш белгиланди. Мазкур кўчада салқин ичимликлар, миллий ҳунармандчилик савдо мажмуаси, велосипед ижара хизмати, ширинликлар, музқаймоқ дўкони, умумий овқатланиш шохобчаси ва болалар атракционлари ташкил этиш режалаштирилди.
Шунингдек, Андижон туманида Чем-Боғишамол, Асака туманида Наврўз, Балиқчи туманида Балиқчи шоҳ, Булоқбоши туманида М. Исмоилий, Бўстон туманида Мустақиллик, Жалақудуқ туманида Висол, Избоскан туманида Бешчинор, Марҳамат туманида Мустақиллик, Олтинкўл туманида Чинобод, Пахтаобод туманида Юқори, Қўрғонтепа туманида Андижон, Шаҳрихон туманида Ҳамза, Улуғнор туманида Марғилон ва Хонобод шаҳрида Янги лойиҳавий кўчаларида ҳам савдо ва кўнгилочар ҳудудлар ташкил этиляпти.
Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати