АНДИЖОН ВИЛОЯТИГА ПРОКУРОР ТАЙИНЛАНДИ...

АНДИЖОН ВИЛОЯТИГА ПРОКУРОР ТАЙИНЛАНДИ...


Вилоят ҳокимлигида мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ-тартибод идораларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов олиб борди.

Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев иштирок этиб, Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган натижалар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши муҳим бўлган чора-тадбирларга эътиборни қаратди.

 Шунингдек, йиғилишда давомида Бош прокурорнинг буйруғига асосан Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланган Эшпўлатов Сирожиддин Қоршибоевич жамоатчиликка таништирилди. С.Эшпўлатов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Иштирокчилар вилоят прокурорига ишонч билдириб, омад тиладилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати

Report Page