АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!


Жорий йилнинг 23 июль куни Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланган эди.

Жорий йилнинг январидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов туманлар кесимида ҳар ойнинг оҳирги шанба куни фуқаролар қабулини мунтазам ўтказиб келаётган эди. Жумладан навбатдаги қабул 31 июль куни Марҳамат туманида ўтказилиши белгиланган эди. Юртбошимизнинг топшириғига асосан ҳар бир шаҳар ва туманларда фуқароларни кунлик қабули йўлга қўйилди. Ушбу жараёнларда Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов бошчилигида ўринбосарлар, котибият, гуруҳ ва секторлар раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинмоқда. Шу боис, вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов томонидан июль ойнинг оҳирги шанба (31 июль) куни Марҳамат туманида ташкил этиладиган сайёр қабулида иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар истиқомат қилаётган ўз ҳудудларида туман ҳокимлари, сектор рахбарлари ҳамда вилоят ҳокимлигининг вакиллари томонидан ташкил этилаётган қабулларда бевосита иштирок этишлари мумкин.

Report Page