АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ



Андижон туманида Илғор тажрибалар ва инновацион технологияларни қўллаш орқали маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш бўйича ўтказилган республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Мамлакат тараққиёти қишлоқ ҳўжалигига бевосита боғлиқ ҳисобланади. Ушбу йўналиш аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, саноатнинг кўп соҳаларини эса ҳомашё билан таъминловчи муҳим тармоқдир. Ана шу жиҳат инобатга олиниб, сўнги йилларда қишлоқ ҳўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга алоҳида эьтибор қаратилмоқда. Қишлоқ ҳўжалигида Андижон вилоятининг тўплаган бой тажрибаси инобатга олиниб, илғор тажрибалар ва инновацион технологияларни қўллаш орқали маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш бўйича ўтказилган республика кўргазмали семинар иштирокчилари дастлаб, Андижон туманининг Ойжамол массивида жойлашган дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида олиб борилаётган янги инновацион технологиялар билан танишдилар.

Бугунги кунда ушбу илмий-тадқиқот институтининг 35 гектар майдонида буғдой селекцияси бўйича 20 мингдан ортиқ бошоқли дон навлари намъмуналари ҳамда дурагайлари устида иш олиб борилмоқда. Институтда Ўзбекистон республикаси бош вазирининг ўринбосари Ўктам Барноев раислигида ўтказилган мулоқотда бошоқли дон, мойли, озуқа ва ноанъанавий экинлар билан кафолатли таъминлаш, барча ҳудудларда юқори репродукцияли ва классли уруғлар етиштириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз борди.





Report Page