АНДИЖОН АДВОКАТЛАРИ БИЛАН СУДЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРА ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ

АНДИЖОН АДВОКАТЛАРИ БИЛАН СУДЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРА ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ


Куни кеча, Андижон вилоятининг юридик коллежи биносида вилоят адлия бошқармаси, Адвокатлар палатасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари,  соҳавий судлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари ҳамда вилоятда фаолият юритаётган адвокатлар  иштирокида умумий йиғилиш “Очиқ мулоқот” тарзда ўтказилди.

Мазкур йиғилишда адвокатура соҳасини ривожлантиришда учраётган тўсиқлар, муаммолар ва таклифлар муҳокама этилди.

Дастлаб учрашувда ҳудудий бошқарма бошлиғи А.Юнусов барча йиғилиш қатнашчиларини 9 май хотира ва қадрлаш куни  ҳамда тобора яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан муборакбот этди. Шунингдек, Андижон вилоят судининг раиси вазифасига янги тайинланган Талатбек Мелибоевни табриклаб, сўзни уларга берди. Т.Мелибоев ўз нутқида, судлардаги мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари, суд биноларида адвокатлар ва фуқароларга мавжуд шароитларни яратиб бериш каби режалар ҳақида гапириб ўтди.

Мазкур тадбирда адвокатлар жуда фаол иштирок этиб, соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига соҳавий судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларидан қониқарли жавобларни олдилар.

 Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати 



Report Page