“АНДИЖОН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

“АНДИЖОН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ


Куз-қиш мавсумида вилоятимиз аҳолисини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директори, директор ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди. 

 “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилда бир қатор ишлар бажарилди. Андижон вилояти электр энергияси истеъмолчиларига ўтган 2019-йилнинг ноябрь ойида 422 млн 522 минг кВт соат электр энергияси етказиб берилган бўлса, 2020-йилнинг ноябрь ойида истеъмолчиларга 452 млн 073 минг кВт соатга ошди. Истеъмол ўтган йилга нисбатан 14 млн 619 минг кВт соатга ошиб кетди.

Шу билан бирга, “Паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш” Дастури доирасида 2020 йилда 946,1 км электр узатиш тармоқлари ва 294 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 30 ноябрь ҳолатига 594,6 км электр тармоқлари қурилди ва 252 дона трансформатор пункти ўрнатилди.

Натижада вилоятдаги 229 та МФЙда 23 минг 500 дан ортиқ аҳоли хонадонлари ва 40 та ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси сифати яхшиланганди.

Тезкор хизмат кўрсатиш, носозликни бартараф қилиш мақсадида кечаю кундуз ишлайдиган раҳбар ходимлардан иборат навбатчилик 32 та  махсус  бригадалар ташкил этилган. Шу ўринда, 27 дона махсус техникалар автотранспорт воситалари шай ҳолатга келтирилди. Электр энергиясидан ва ёнғиндан сақланиш учун ҳимоя воситалари билан жиҳозланди. 

Ислохотлар натижасида, 110 кВ кучланишли подстанцияларнинг қувватини ошириш ҳисобига электр таъминоти мустаҳкамлигига эришилди. Камолот, Охунбобоев, Сўфиқишлоқ, Файзиобод, Гулшан нимстанцияларида замонавий куч трансформаторлари ўрнатилиб, ишга туширилди. Андижон, Избоскан, Жалақудуқ туманлари ҳудудидаги 120 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари, кичик саноат худудида электр узатиш яхшиланиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек анжуманда, вилоятимизда 9 та шаҳар ва туманда 341 минг 069 дан зиёд электр ҳисоблагич ўрнатилди. 2020 йил якунига бориб, 577 минг 700 дан зиёд истеъмолчининг барчасига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларини якунлаш кўзда тутилгани таъкидланди.

Шундан сўнг матбуот анжуманига йиғилган ОАВ вакиллари соҳа мутасаддиларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.   

Анжуман қизғин мухокама ва бахс-мунозаралар асосида ўтказилди. 

 

 Фото: “Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page