ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ УЮШТИРИЛДИ

ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ УЮШТИРИЛДИ


2021 йил 25 июнь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда адвокатура институтини нуфузини ошириш ва юридик ўрта махсус ҳамда юридик олий ўқув юртларини битирувчи ёшларни адвокатура соҳасига жалб қилиш, адвокатурани малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида, Олий ўқув юртининг талабалари ва юридик техникумни битирувчи талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Д. Ахмедов, Адвокатлар палатаси Наманган ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б. Каримов, ўринбосари маслаҳатчи Ў. Жамолов, маслаҳатчи Ф. Жалилова ва тузилмалардан адвокатлар Н. Мирзаолимова, Малака ошириш маркази раҳбари М. Ибрагимов ҳамда адлия бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Қизиқарли учрашувда адвокатлар ёшларга адвокатура соҳаси тўғрисида, адвокатлик касби хақида маълумотлар, битирувчиларни саволларига жавоб бердилар.

Учрашув мунозарали ва қизиқарли ўтди.

https://paruz.uz/post/talaba-eshlar-bilan-uchrashuv-uyushtirildi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page