АКЦИЯ ЭГАЛАРИ ТУЗИЛМАСИ
Депозитарий - UzCSD
Февраль ойи якунларига, яъни 2023 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, АЖларнинг сони 17 тага камайди ва 612 тани ташкил этди.
АЖлар сонининг кескин қисқаришига бир неча АЖларнинг тугатилиши, шунингдек, айрим АЖларнинг қайта ташкил этилиши ва «Hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ ва «Issiqlik elektr stansiyalari» АЖ таркибига қўшиб олиниши сабаб бўлди.
Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2019 й. ПҚ-4249-сон "Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги Қарори талабларини бажариш мақсадида амалга оширилди.
Акцияларнинг умумий ҳажми 11 487,4 млрд.сўмга ошди ва 178 352,8 млрд.сўмни ташкил этди. Акция чиқарилишлари умумий ҳажмининг ўзгаришига шунингдек, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АЖнинг 15,0 трлн.сўмлик дастлабки акция чиқарилиши ҳам ўз мутаассирлигини кўрсатди.
Давлат улушининг умумий ҳажми эса 88,4 млрд.сўмга камайди ва 134 415,9 млрд.сўмни ёки акция чиқарилишлари умумий ҳажмининг 75,4 фоизини ташкил этди. Давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларининг умумий сони 1 тага камайди ва 220 тани ташкил этди.
Telegram www.t.me/UzCSD
Facebook www.facebook.com/deponet.uz
Instagram www.instagram.com/uz.csd