АЙЁМ МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!

АЙЁМ МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


Аввалдан октябрь ойининг сўнгида юртимизда “Автомобилчилар куни” нишонланади. Бу йил ҳам ушбу сана соҳа фидойилари томонидан алоҳида кун сифатида тарих саҳифаларига муҳрланди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда ҳам сана муносабати билан қатор байрам тадбирлари ташкил этилди. 

Хусусан, байрам тадбирларида айни кунда жамият таркибидаги корхоналарда меҳнат қилиб, тизим ривожига муносиб ҳисса қўшган, умрини автомобиль соҳасига бағишлаган 100 нафарга яқин ишчи-ходимлар “Йўловчи ташиш транспорти фахрий ходими” унвони, “Моҳир ҳайдовчи” кўкрак нишони ҳамда жамиятнинг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар. Тадбирларда сўзга чиққанлар бугун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада учраётган муаммоларни бартараф этишдаги саъй-ҳаракатлар ва эришилаётган натижалар хусусида сўзлаб, бу йўлда янада фидокорона меҳнат қилиб, пойтахт аҳолисига сифатли ва намунали хизмат кўрсатиш зарурлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.  

Шунингдек, сана муносабати билан соҳада кўп йиллар фидокорона меҳнат қилиб, тизим ривожига ўзининг салмоқли улушини қўшиб, бугун кексалик гаштини сураётган автомобилчиларга байрамона дастурхон тузалиб, бир пиёла чой устида уч авлод учрашуви ташкил этилди. 

Қуйида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ да бўлиб ўтган байрам тадбирларидан олинган фото лавҳалар билан танишишингиз мумкин.

https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz


Report Page