Ҳалол косметика — унинг ўзига хос хусусиятлари нимада?

Ҳалол косметика — унинг ўзига хос хусусиятлари нимада?

AIS

Мусулмонлар ҳалол тушунчаси билан яқиндан танишлар. Аммо бу тушунчани фақат озиқ-овқат ва маблағ билан боғлаш ҳолатлари кўп учрайди. Ушбу мақолада биз косметикада ҳалол тушунчаси ва нима учун мусулмонлар шу турдаги косметикага эътибор беришлари кераклиги ҳақида батафсил сўз юритамиз.

Ҳалол косметика нима? Маҳсулот таркибининг ўзига хосликлари ва ишлаб чиқаришнинг ахлоқий тамойиллари

Ҳалол – бу маҳсулот таркибида тақиқланган ингредиентларнинг йўқлиги бўлибгина қолмай, балки у бутун бир фалсафадир. Ҳалол косметика ишлаб чиқарувчилари: «Одамлар бемулоҳаза истеъмолчилар эмас, балки ўсимликлар ва ҳайвонлар сингари табиатнинг табиий қисмидир», деган постулатдан келиб чиққан ҳолда, инсонлар гўзаллиги ва уларнинг ўраб турган дунёга ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўядилар.

Косметикани танлашда таркибни диққат билан ўрганиб чиқиш лозим. Ҳатто органик (натурал) косметика ҳам ҳар доим ҳалол бўлавермаслигини ёдда тутиш керак.

Органик косметикани яратишда консервантлар, пестицидлар, кимёвий ўғитлар, антибиотиклар ва ГМО (генетик модификация организмлар)лардан фойдаланилмайди. У фақат табиий компонентлардан тайёрланади. Бу ҳеч қандай зарарли кимёвий моддалар организмга кирмаслигини таъминлайди.

Диний кўрсатмаларга риоя қилмайдиган, аммо экологик тоза косметик воситаларни қидираётган истеъмолчилар учун шунинг ўзи етарли. Ягона салбий жиҳат – табиий компонентларга нисбатан аллергия бўлиши мумкин.

Ҳалол косметика таркибида қатъий равишда этил спирти ва ҳайвонларнинг ёғлари бўлмайди. Таркибга бундай ёндашув Ислом талабларига кўра белгиланган.

Ҳалол косметик воситаларнинг асосий истеъмолчилари шариат қоидаларига риоя қиладиган мусулмонлар бўлиб, улар фақат жоиз бўлган маҳсулотлардан фойдаланадилар.

Қоидаларга кўра, мусулмонларга доривор ва гигиена воситаларидан уларнинг таркибида тақиқланган ингредиентлар, масалан, чўчқа ёғи, ҳайвонлар ва ҳашаротлар экстрактлари (улар кўпинча бўёқ сифатида ишлатилади) мавжуд бўлмаган тақдирда сочлар, юзлар ва тана терилари учун фойдаланишга рухсат берилган. Шариатдаги асосий нарса бу – маҳсулотнинг диний жиҳатдан тозалигидир.

«Ҳалол» белгили маҳсулотларни сотиб олишга ҳаракат қилиш керак

Россияда аллақачон Ислом кўрсатмаларига мувофиқлик сертификатидан ўтган бир қатор ишлаб чиқарувчилар мавжуд. Мусулмон мамлакатларида ишлаб чиқарилган косметик воситаларни сотиб олиш мумкин, аммо бу маҳаллий муқобилларга қараганда қимматроқ бўлади.

Косметика маркасида «Ҳалол» сертификатининг йўқлиги унинг маҳсулотларини автоматик равишда мусулмонлар учун зарарли ва ножоиз деб ҳисоблашга сабаб бўлмайди. Кўпгина компаниялар текширилган хомашёлардан юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадилар, аммо этил спирти ва ҳайвонларнинг ёғларини (айниқса чўчқа ёғи) ишлатадиганлари ҳам кўплаб учраб туради.

Ҳар куни терига суртиладиган юз кремида, шунингдек, доимий фойдаланиладиган шампун ёки соч ниқобида ҳам чўчқа ёғи қолдиқлари борлиги ҳеч кимда ёқимли ҳис-туйғуларни уйғотмайди, аммо мусулмонлар учун бу гуноҳ ҳамдир.

«Ҳалол» сертификати маҳсулотда тақиқланган ва зарарли ингредиентлар йўқлигига кафолат беради.

Ҳалол косметика ишлаб чиқарувчилари ҳайвонларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлишдан қочган ҳолда, ўз маҳсулотларининг сифатини синаш учун муқобил усуллардан фойдаланадилар.

Кўпинча бу усуллар нафақат инсонпарварликни акс эттиради, балки аниқроқ натижа ҳам беради. Уларнинг самарадорлигига таркиби инсон ҳужайраларига ўхшаш in vitro махсус ҳужайраларини етиштириш орқали эришилади. Бу аниқ натижани беради, шунингдек аллергик реакциялар йўқлигини юқори даражада кафолатлайди.

Шундай қилиб, Ҳалол косметика ўзида инсонларга, ҳайвонларга ва табиатга ғамхўрликни уйғунлаштиради.

Рецептурани бундай чуқур ўрганиш, юқори сифатли хом ашёлардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқлик ва жиддий лаборатория синовлари якуний маҳсулот нархига таъсир қилиши аниқ. Ҳалол косметика арзон бўлиши мумкин эмас.

Ҳалол косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ахлоқий принциплари атроф-муҳитга ғамхўрлик, пестицидлар, зарарли ёки шубҳали қўшимчалар бўлмаган органик ингредиентлардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш технологиясига қатъий риоя қилиш ва истеъмолчилар учун айниқса ёқимли жиҳат – адолатли савдо тамойилларига риоя қилишни кўзда тутади.

Бизнинг мамлакатимизда ҳалол косметика бозори ривожланмагани сабабли жуда кўпчилик ундан фойдалана олмайди.

Тўғри, хорижий брендлар бор, уй шароитида тайёрланган маҳсулотлар ҳам бор. Аммо биринчи тоифадаги товарларни юқори нархи туфайли кўпчилик харид қила олмайди, уй шароитида тайёрланган маҳсулотлар эса Ҳалол рецептура қоидалари ва хавфсизлик меъёрларига жавоб бермайди.

Ҳалол косметика вегетарианлар учун ҳам қизиқ.

Ҳалол косметика – руҳ ва танага ғамхўрлик

Талабга нисбатан кам ҳажмига қарамай, ҳалол косметика бозори бир жойда тўхтаб тургани йўқ. Ва узоқ вақт давомида юқори сифатли маҳаллий ҳалол косметик воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган одамларда, ниҳоят бундай имконият пайдо бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, қуйида гап нархи ҳамма учун ҳам мос келавермайдиган таниқли хорижий брендларнинг косметик воситалари ҳақида ва ўзининг экологик хусусиятларига кўра қатъий ҳалол талабларига жавоб бермайдиган уй шаротида ишлаб чиқарилган косметика ҳақида бормайди. Бундан ташқари, уй шароитида тайёрланган косметика сифатини ҳеч ким кафолатлай олмайди.

Ўтган йилнинг кузида AIS бренди остида ишлаб чиқарилган ҳалол косметик воситалар сифатли маҳсулотларга муҳтож турган бозор учун бир ютум тоза ҳаводек бўлди. Олти ойдан бироз кўпроқ вақт ичида марка маҳсулотлари нафақат Россияда, балки хорижда ҳам машҳурликка эришди. Бундай муваффақиятнинг сири нимада?

Бу саволга асосли жавоб беришга ҳаракат қилайлик. AIS маҳсулотларини синаб кўрган одамларнинг деярли 100 фоизи бир овоздан улар юқори самарали экан, деган фикрдалар. Бундай самарага машҳур косметик брендлар билан рақобатлаша оладиган ноёб таркиб туфайли эришилади.

AIS косметикаси 3та заводда ишлаб чиқарилади, уларнинг ҳар бири қатъий назоратдан ўтган ва ўзининг «Ҳалол» сертификатига эга.

Бренднинг барча маҳсулотлари, шунингдек, Россия Муфтийлар кенгашининг розилигини олган. У ҳайвонлар маҳсулотлари ва этил спиртини ўз ичига олмайди, бундан ташқари, таркибида парабенлар, SLS, ALS ва бўёқлар мавжуд эмас.

Шундай бўлса-да, ушбу косметика табиий компонентларга бой: таркибига халқаро ECOCERT ва COSMOS стандартларига жавоб берадиган 45та фаол ингредиентлар киради.

Ҳалол AIS косметик воситаларини ишлаб чиқаришда 120дан ортиқ киши иштирок этади, улардан 12 нафари илмий лаборатория ходимларидир. Айнан улар эпидермиснинг (одам терисини) хусусиятларини ўрганадилар, махсус тестлар ёрдамида фаол компонентларга реакцияларни текширадилар, мукаммал рецептурани излаб табиий экстрактларни аралаштириб кўрадилар ва мойларни танлаш билан шуғулланадилар.

Намуна олиш ва таркибни ишлаб чиқиш ўртача олти ой вақт талаб қилади. Шундан сўнг маҳсулот яна 3 ой бутун яроқлилик муддати давомида унинг хусусиятларини энг яхши сақлаш бўйича синовдан ўтади. Ишлаб чиқариш цикли анчагина узоқ вақт талаб этади.

Хомашёларнинг кириш текширувидан бошлаб, тайёр маҳсулот сифати текширувига қадар косметика 7 босқичда назоратдан ўтади. Ва албатта, натижага ҳам шунга арзийди.

Бренднинг барча маҳсулотлари кўп босқичли синовлардан ўтади, лекин ҳайвонларда синовдан ўтказилмайди – лаборатория синовлари сунъий равишда ўстирилган in vitro ҳужайраларида ўтказилади (сунъий одам териси). Уларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар қўзғатувчиларга нисбатан одам ҳужайраларига ўхшаш жавоб қайтаради. Бу AIS косметикасининг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигига ҳеч қандай тирик жонга зарар бермасдан эришилишини англатади.

Компания нафақат Россия бозорида ривожланишни, балки халқаро бозорга чиқишни ҳам режалаштирмоқда. Ҳозирданоқ косметикани Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон дўконларидан топиш мумкин.

AIS дунёнинг 20та энг йирик хомашё етказиб берувчилари билан ҳамкорлик қилади ва ISO 2009 стандартларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқаради, бу эса юқори даражадаги хавфсизлик ва сифатни кафолатлайди.

AIS косметикасининг ноёб таркиби ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. Унинг асосий таркибий қисми - Архиз водийсида қазиб олинадиган ва барча фойдали хусусиятларини ўзида сақлайдиган тоза артезиан сувидир.

Артезиан суви дистилланган, саноат усулида олинган сувдан тубдан фарқ қилади, чунки унда минераллар ва табиий компонентлар мавжуд. Бу унга терига ва соч таркибига чуқур кириб бориб, уларни намлик ва фойдали моддалар билан тўйинтиришга имкон беради.

Артезиан сувидан ташқари, косметик воситаларнинг таркибидан турли хил компонентлар ўрин олган. Шундай қилиб, кремларнинг таркибига ши, арган ва шафтоли мойлари киради, шампунлар таркибида эса сочларни ичкаридан тикловчи патентланган биофаол комплекслар мавжуд.

Айни дамда AIS косметикаси 43 турдаги маҳсулотни тақдим этади: шампунлар, геллар, кремлар, ниқоблар, антиперспирантлар, совун, шарлар ва бошқалар шулар жумласидан.

Йил давомида яна 13та янги маҳсулотни ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Аёллар учун мўлжалланган линия билан бир қаторда, эркаклар учун маҳсулотлар, жумладан шампунлар, душ учун геллар ва антиперспирантлар ҳам мавжуд. Бу эса ҳар қандай одам, жинсидан қатъий назар, нафақат унинг соғлиғига, балки атроф-муҳитга ҳам фойда келтирадиган ҳалол шахсий парвариш маҳсулотларини танлаши мумкинлигини англатади.

Ишлаб чиқариш циклининг тўғри ташкил этилиши туфайли компания ўз маҳсулотларига жуда тўғри нархларни ўрнатишга муваффақ бўлди.

Ишонч билан айта оламизки, AIS маркаси ҳалол косметика Ўзбекистон бозорида мавжуд бўлган бўшлиқларни тўлдиради ва унинг янада кенгайиши ва ривожланишига кучли туртки беради.

AIS маркасининг барча турдаги ҳалол косметика маҳсулотларини Ўзбекистондаги эксклюзив дистрибьютори – «PRODiLEK Trade» МЧЖга мурожат қилиб, харид килишингиз мумкин.

Мурожат учун телефонлар:

+99899 7976700

+99897 4477557

Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз:

Facebook: AISCosmeticsUzbekistan

Instagram: ais_cosmetics__uzb

Батафсил маълумот: www.ais-cosmetics.com


Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page