АГРАР СОҲАДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

АГРАР СОҲАДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ


Бугун Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида «Аграр соҳада инновацион технологиялар» ҳафталиги кўргазмали амалий семинари бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқ мутасадди раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Мазкур тадбирда алоҳида кўргазма павильони ташкил этилган бўлиб, унда қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, тупроқшунослик, ўсимликшунослик, уруғчилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, боғдорчилик каби қатор йўналишларда жорий қилинган ва келгусида татбиқ қилинадиган замонавий инновацион технологиялар кенг намойиш қилинди.

Шунингдек семинарда аграр тизимдаги олимлар ва мутахассислар ўз соҳалардаги драйвер лойиҳаларни тақдимоти билан тадбир иштирокчиларини таништирдилар. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтидан ташриф буюрган бир гуруҳ олимларимиз ҳам бу борада фаол иштирок этдилар.

Жумладан;

Қўзиев Жаҳонгир Мадаминович – Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Агрокимё бўлими мудири қ.х.ф.ф.д., катта илмий ходим «Ғўзани ўғитлашда глобал иқлим ўзгаришларига мос NPK нисбатидаги инновацион агротехнологияни яратиш» амалий лойиҳа мавзусида;

Тошқўзиев Маъруф Мансурович Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Тупроқлар биогеокимёси ва минерологияси бўлими б.ф.д., профессорининг «Органик деҳқончиликда экологик соф тупроқ шароити ҳосил қилиш орқали маҳсулот олишга асосланган агротехнология ишлаб чиқиш» амалий лойиҳа иши бўйича;

Мансуров Шерали Сиддиқович – Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, Тупроқлар унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш бўлими мудири б.ф.ф.д., катта илмий ходими «Тупроқ клиникаси” мобил инновацион лабораториясининг намунавий моделини яратиш ва ундан самарали фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш» амалий лойиҳа мавзулари ҳақида маърузалар қилдилар.

Шундан сўнг «Аграр соҳада инновацион технологиялар» ҳафталигининг биринчи кун кўргазмали амалий семинари якунида институтимиз олимлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тадбирнинг энг фаол иштирокчилари вазирликнинг махсус сертификат ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Report Page