AFC Asian Cup 2019 sayohati

AFC Asian Cup 2019 sayohati

@UFFuzAdminBot

БАА ДАВЛАТИДА ЎТАДИГАН ОСИЁ КУБОГИГА БОРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Барча футбол ишқибозларига алангали салом!

Яхши биласиз, 2019 йилнинг 5 январидан 1 февралигача БАА давлатида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Вакилларимиз “F” гуруҳида Уммон, Туркманистон ҳамда Япония термалари билан ўзаро кураш олиб боришади.

Мана шу ўйинларни бевосита стадиондан кўришни истаган футбол мухлисларига UFF.uz сайти "Shosh Contact Travel" ҳамда "PREMIUM BUSINESS TRAVEL" корхоналари билан ҳамкорликда “БАА бўйлаб футбол саёҳати” дастурига таклиф этади. Ўн кун давомида бир умр эсда қоларли таассуротларга эга бўлишингиз кафолатланади. Футбол, саёҳат ва шоппинг - барчасига бирда эга бўласиз.

“БАА БЎЙЛАБ ФУТБОЛ САЁҲАТИ” ДАСТУРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:

1-КУН, 09.01.2019

Тошкент – Дубай йўналиши бўйлаб парвоз
Swissotel AL Ghurair 5* - беш юлдузли меҳмонхонага жойлашиш
Шаржа шаҳридаги “Sharjah Stadium”га трансфер
Ўзбекистон – Уммон учрашувини кўриш
Меҳмонхонага қайтиш
Кечки овқат – ресторанда
Дам олиш, бўш вақт, бассейн

2-КУН, 10.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Бўш вақт – ҳар ким ўз ихтиёри билан ўтказиш
Бассейнда чўмилиш (ихтиёрга қараб)
Кечки овқат – ресторанда
Дам олиш, бўш вақт, бассейн

3-КУН, 11.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Абу Даби шаҳрига саёҳатга бориш. Оқ Мачит – Шайх Зайид масжидини зиёрат қилиш
Ferrari паркига бориш ва ҳордиқ чиқариш
Меҳмонхонага қайтиш
Кечки овқат – ресторанда
Дам олиш, бўш вақт, бассейн

4-КУН, 12.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Ал Айн шаҳрига саёҳатга бориш. Хафит тоғларини кўриш
Ал Айн ҳайвонот боғига ташриф
Меҳмонхонага қайтиш
Кечки овқат – ресторанда

5-КУН, 13.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Дубайдаги “Maktoum bin Rashid Al Maktoum Stadium”га трансфер
Туркманистон - Ўзбекистон учрашувини кўриш
Меҳмонхонага қайтиш
Кечки овқат – ресторанда
Дам олиш, бўш вақт, бассейн

6-КУН, 14.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Фужейрадаги Мармар дам олиш соҳилларига (Дайверс Даун) бориш. Меҳмонхонага қайтиш
Кечки овқат – ресторанда
Дам олиш, бўш вақт, бассейн

7-КУН, 15.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Саҳрога - сафарига чиқиш. Ҳақиқий чўлни кўриш
Меҳмонхонага қайтиш
Кечки овқат – ресторанда
Дам олиш, бўш вақт, бассейн

8-КУН, 16.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Дубайдаги энг катта Сув парки - Wild Wadi ёки ўша машҳур Atlantis Palm мажмуасига бориш
Меҳмонхонага қайтиш
Кечки овқат – ресторанда
Дам олиш, бўш вақт, бассейн 

9-КУН, 17.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Ал Айн шаҳридаги “Sheikh Khalifa International Stadium”га трансфер
Япония – Ўзбекистон учрашувини кўриш
Меҳмонхонага қайтиш
Кечки овқат – ресторанда
Дам олиш, бўш вақт, бассейн

10-КУН, 18.01.2019

Меҳмонхонада нонушта
Меҳмонхонадан чиқиш
Дубай Халқаро аэропортига кетиш
Дубай – Тошкент йўналиши бўйлаб парвоз қилиш

САРФ-ХАРАЖАТЛАР НАРХИ

Ушбу пакет битта одам учун – 1675 АҚШ долларини ташкил қилади

Тўлов банк сотув курси бўйича сўмда амалга оширилади

ҚУЙИДАГИАР УШБУ ТЎЛОВГА КИРАДИ:

- БАА давлатига кириш визаси
- Тошкент – Дубай – Тошкент йўналиши бўйлаб авиачипталар
- 5* меҳмонхонада яшаш. 4 кишилик люкс апартамент
- Жиҳозланган зал, икки кишилик 2та ётоқхонаси билан
- Нонушта ва кечки овқат
- Хона ичида махсус ошхона
- Бассейн
- Кутиб олиш, кузатиш
- Футбол ўйинларига трансфер
- Барча шаҳарларга ва кўнгилочар масканларга бориш трансфери
- Футбол атрибутикалари

МАЗКУР ТЎЛОВГА КИРМАЙДИ:

- Ҳар кунли тушлик (обед харахатлари)
- Футбол ўйинларига кириш чиптаси (у 6-7 доллар туради)
- Ferrari паркига кириш
- Ал Айн ҳайвонот боғига кириш (бу истакка қараб)
- Фужейрадаги самолёт чипталари
- Сафаридаги самолёт чипталари
- Сув паркига кириш чипталари

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР

Ҳар бир мухлиснинг хоҳиш ва истагига қараб саёҳат тури ўзгариши мумкин. Энг минимал пакет 1540 $ ни ташкил қилади. Истасангиз шуни танланг. Оилавий бориш ҳам имкони бор.

Ҳаттоки, аввал Тошкент - Дубай - Тошкент авиачиптани олиб қўйиб, қолган харажатларни кейин амалга оширса ҳам бўлади.

Борди-ю, Ўзбекистон терма жамоаси плей-оффга йўл олса ва ўйинларни давом эттирса, яна маълум тўлов эвазига Дубайда қолишлари мумкин. Барчасини диққат билан яна бир марта ўқиб чиқишингизни сўраб қолардик.

МУРОЖААТ УЧУН

Телефонлар:
+998977656110
+998712537907
+998946104522

Саволларингиз бўлса бемалол @UFFuzAdminBot бот каналига мурожаат қилинг.

Мазкур канал орқали Дубай тур ҳақидаги маълумотларни кузатиб боринг.

Report Page