АЭС. У нима ва нега керак?
NuClear Energy
“АЭС” сўзини кўп эшитган бўлсангиз керак. Келинг, у нима эканини таҳлил қилсак.
Шундай қилиб, “АЭС” бу — атом электростанциясидир. АЭСдаги ядро қурилмаси саноат миқёсидаги электр энергиясини ишлаб чиқаради. Баъзи ҳолларда эса иссиқлик энергиясини ҳам.
Бундан анча илгари, 1940 йиллардаёқ бошқариладиган ядро реакцияси ёрдамида электр энергиясини ишлаб чиқаришга илк уринишлар бўлган. Обинск АЭСи — Умумий электр тармоққа уланган дунёдаги биринчи атом электростанцияси ҳисобланади. Унинг қурилиши 1950 йилда Обинск (Россия) шаҳрида бошланган ва тўрт йилдан сўнг, 27 июнда станция ишга туширилган. Дастлаб у тахминан 30 йил хизмат қилиши режалаштирилган. Аммо станция нақд 18 йил кеч, аниқроғи, 2002 йил 29 апрелда эксплуатациядан чиқариб ташланди.
Кўмир ва дизель ишлаб чиқариш билан солиштирганда, атом энергияси экологик тоза ҳисобланади. АЭС атмосферага зарарли газларни чиқармайди, уни ифлослантирмайди.
Замонавий АЭСлар бир неча қават ҳимояга эга. Шу боис улар ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда ҳам радиоактив моддаларнинг чиқиб кетишига йўл қўймайди. Дарқове, “атом” ва “ядро” сўзларидан кўпчилик ҳадиксирайди. Бироқ бу ҳақда кейинги сонда гаплашамиз.