АЭС ҚУРИЛИШИ УЧУН УСТУВОР МАЙДОНГА ВА ТУЗКОН КЎЛИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ  (ФОТО)

АЭС ҚУРИЛИШИ УЧУН УСТУВОР МАЙДОНГА ВА ТУЗКОН КЎЛИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ  (ФОТО)

https://t.me/minenergy_uz

2019 йил 4 сентябрида ўзбекистонлик блогерлар, журналистлар, энергетика соҳаси ва турдош соҳалар мутахассислари ва бошқа манфаатдор шахслар учун Жиззах вилоятининг Фориш тумани Тузкон кўли яқинидаги АЭС қурилиши учун танланган устувор майдонга пресс-тур уюштирилди.

Пресс-тур иштирокчиларининг таркиби барча хоҳловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Ўзатом” агентлигининг расмий почта манзилларга йўлланган буюртмалар асосида шакллантирилди.

 Пресс-тур давомида иштирокчилар Ўзбекистонда АЭС қурилиши истиқболлари билан танишди, қурилиш жойида олиб борилаётган муҳандислик-қидирув ишларининг иккинчи босқичи ҳақида ахборот олди.

Ҳозирги пайтда Россиянинг «Aтомстройэкспорт» корхонаси ва «OzGashkLITI» DUK мутахассислари ушбу ҳудудда геофизик ва сейсмологик ишларни олиб бормоқда. Тадқиқот натижалари ўрганиб чиқилади ва уларнинг асосида атом электр станциясининг техник ишланмаси давом эттирилади. Техник лойиҳа асосида муҳандислик тадқиқотларини олиб бориш дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, ходимлар ва техникани сафарбар қилиш бошланди.

 – Биз ҳар бири 250 бетли бўлган 18 томдан иборат ҳисоботни топширдик. МАГАТЭ нинг ўта қатъий талабларидан ҳар бири бўйича 1000 та далил келтирилди. МАГАТЭ томонидан улар мавжуд бўлган тақдирда АЭС қурилиши муаммоли бўладиган 15 та “номақбул омил” келтирилган. Бизнинг майдончамиз эса – бу дунёда камдан кам ҳолларда учрайди – уларнинг 14 тасидан холи. 15- омил – ер ости сувларининг ер сатҳидан 6-12 метр чуқурликда жойлашуви муҳандислик усули билан осон ҳал қилинади, – деди «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат лойиҳа илмий тадқиқот институти» давлат унитар корхонаси бош директори Йўлдош Маърупов.

Шуни қўшимча қиламизки, пресс-тур доирасида журналистлар ва блогерлар Айдар-Арнасой кўллар тизимига кирувчи Тузкон кўлига сафар қилди.

Устувор майдондаги муҳандислик тадқиқотларини 2019 йилнинг охиригача тугаллаш режалаштирилган, уларнинг натижалари Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш (АМТБ) асосини ташкил этади.

Бунда ишлар режасига мувофиқ, 2020 йилнинг охиригича АМТБ ишлаб чиқилади ва жамоат эшитувига қўйилади. Юқорида тилга олинган муҳандислик-тадқиқот ишлари натижаларига кўра, мазкур майдонга рухсат олиш учун тегишли материаллар ядровий ва радиацион хавфсизлик органи – Давлат саноат хавфсизлиги қўмитасига юборилади.

Яқин кунларда ОАВ ва жамоатчиликни Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги ислоҳотлари билан таништириш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти ва “Ўзатом” агентлигининг Атом технологиялари бўйича ахборот марказига пресс-тур уюштирилади.


 Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати




 


 




Report Page