АДВОКАТНИНГ КАСБ ЭТИКАСИГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АДВОКАТНИНГ КАСБ ЭТИКАСИГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Бугун, 9 июль куни Малака имтиҳонини топшириб, адвокатлик фаолиятини бошлаган адвокатлар билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг биносида семинар машғулоти ташкил этилди.

Мазкур семинар ишида ҳудудий бошқарма бошлиғи Б. Каримов, бошлиқ ўринбосари У. Жамалов ҳамда бошқарманинг маслаҳатчиси Ф. Жалиловалар иштирок этишди.

Семинар ишида янги иш бошлаган адвокатларга тузилмада қандай иш бошлашлик, қандай иш юритишлик, адвокат касб этикасига риоя қилишлик, судда ва терговда адвокат позицияси, ҳимоя нутқи тўғрисида маълумот берилди.

Адвокатларнинг соҳага оид барча саволларига ҳудудий бошқармада фаолият кўрсатаётган ходимлар томонидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

https://paruz.uz/post/advokatning-kasb-etikasiga-doir-seminar-tashkil-etildi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page